Юксак марраларни кўзлаб…

2-3/2023

 
     «YUSTEX» МЧЖ тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси муҳтарам Президентимиз томонидан тўқимачилик соҳасига яратиб берилган улкан имкониятлар натижасида 2021 йилда ташкил топган. Ҳозирга келиб, корхона республикамизнинг турли минтақаларида жами 1 200 нафар доимий иш ўринларига эга 4 та ишлаб чиқариш объектларини ўз ичига олгани ҳолда, асосан экспортбоп болалар, аёллар ва эркакларнинг замонавий ва сифатли трикотаж кийим-кечаклари ишлаб чиқарилади. Келажакда ушбу ишлаб чиқариш объектлари географияси, янги иш ўринлари сони ва қолаверса, маҳсулот турларини янада ошириш – жамият олдида турган асосий вазифалардан бири.
     Корхонанинг энг катта бойлиги – бу унинг ишчи-хизматчилари.
 
     Ҳозирда, «YUSTEX» МЧЖ томонидан йилига 6 млн. дона тайёр экспортбоп тикув-трикотаж маҳсулот­лари ишлаб чиқариш қув­ват­лари яратилган бўлиб, бугунги кунда корхона тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда.
     Корхона Европа, Туркия, Япония ва Хитой давлатларининг илғор компаниялари томонидан ишлаб чиқа­рилган, ҳар жиҳатдан жаҳон андоза­ларига мувофиқ келувчи илғор технологик ускуна ва дастгоҳлар билан жиҳозланганлиги боис, ишлаб чиқа­иш ҳажми тобора ортмоқда.
     Ўз навбатида, Европа, Америка, Яқин Шарқ, Корея, Япония каби ривожланган давлатлар бозорларига чиқиш, тўқимачилик соҳасида рақо­батбардош маҳсулотлар билан ўз ўрнига эга бўлиш мақсадида халқаро стандартларни жорий этиш ишлари ҳам изчиллик билан олиб борилиб, жумладан, бугунги кунда корхонада Sedex ҳамда Oeko-Tex халқаро сертификатлари мавжуд, хозирда WRAP стандартини жорий этиш ишлари якуний босқичга етказилмоқда.
     Шунингдек, Европанинг Испания, Латвия давлатларида, корхонанинг савдо уйини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилаётган бўлиб, бу каби амалий ишлар албатта ўз мевасини беришига ва мамлакатлараро савдо алоқаларини янада яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.
     Жамиятда ишчи-хизматчилар учун ижтимоий-маиший, қўйингчи, барча зарурий шарт-шароитлар яратилган, хусусан, иссиқ овқат, транспорт воситаси, малакали тиббиёт ходимига эга соғломлаштириш пунк­ти, кадрларни ўқитиш ва малака ошириш каби имкониятлар билан бир қаторда халқаро даражадаги муносиб дам олиш шароитлари ҳам яратилгани муҳим омил бўлмоқда.
     Корхонага қабул қилинган янги ишчиларни шароитга мослаштириш, устоз-шогирд йўналиши асосида даст­гоҳларда ишлашга ўргатиш тизими ўз ижобий натижаларини бер­моқда. Шунингдек, дуал таълим тизими асосида иш ва ўқишни параллел равишда олиб бориш бўйича таълим муассасалари билан ҳамкор­лик алоқалари йўлга қўйилган. Келажакда таълим бериш ва малака оширишнинг энг илғор усулларини корхона амалиётига қўллаш мақсад қилиб олинган.
     Корхона томонидан ишлаб чи­қариш жараёнида фойдаланиладиган хомашёнинг 90 фоиздан зиёди асосан ички, маҳаллий бозор ҳисса­сига тўғри келади. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, турдош корхоналар билан кооперацион алоқалар яхши йўлга қўйилган. Шу билан бирга, экспорт ўрнини босувчи янги турдаги тўқимачилик маҳсу­лотлари ишлаб чиқаришни йўлга қў­йиш юзасидан узлуксиз изланишлар олиб борилиб, ўз ўрнида бу саъй-ҳаракатлар ижобий натижа бераётгани қувонарлидир.
     Соҳа ривожи учун жамият ҳаё­тида олиб борилаётган амалий ишлар натижаси ўлароқ, корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми тобора ўс­моқда. Хусусан, 2021 йилда МДҲ ва Европа давлатларига амалга оширилган экспорт ҳажми 1,8 млн.долларни, 2022 йилда 6,7 млн. долларни ташкил этгани ҳолда, 2023 йилда ушбу кўрсаткич 10 млн. долларга етиши кутилмоқда. Натижалар жамиятдаги ҳар бир ишчи-хизматчини янги-янги марралар сари илҳомлан­тирмоқда. Келажакда амалга оширилиши кўзланаётган режа ва дас­турлар бор. Жумладан, корхона томонидан ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда хом ашё билан таъминланганлик даражасини ошириш орқали махсулот таннархини пасайтириш мақсадида, 2023-2024 йилларда қий­мати 10,2 млн. долларга тенг бўлган 400 нафар янги иш ўринларига эга йилига 7 минг тонна трикотаж мато тўқиш ва уни бўяш ҳамда 4 млн. дона тайёр тикув-трикотаж маҳсулот­лари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.
     Лойиҳа ишга туширилиши натижасида, корхонанинг экспорт сало­ҳияти йилига 25 млн. долларни ташкил этиши кутилмоқда.
     Шахсан Юртбошимиз томонидан соҳа ходимларига берилаётган имтиёз ва ғамхўрликлар бизни янада янги куч, янги лойиҳалар устида ишлашга ундамоқда.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.