Юксак марраларни забт этаётган «TEХTILE TECHNOLOGIES GROUP»

2-3/2023

 
     Юртимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугун барча соҳалар жадал ривожланмоқда. Шулардан бири, тўқимачилик соҳаси бўлиб, давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ва йўлга қўйилган ишчан тизим бугунга келиб ижобий самара бермоқда. Қуйида айтишга арзигулик натижалар билан чет эллик ҳамкорлар эътирофига тушган «Textile Technologies Group» МЧЖ хорижий корхонаси ҳақида тўхталамиз.
 
     Яратилган қулай шароитлардан фойдаланиб, 2010 йилнинг 24 мартида ташкил қи­линган ушбу корхонанинг асосий фаолияти тўқимачилик ва трикотаж саноати учун ип, хом ва тайёр ип газламалар, техник газламаларни қўшган ҳолда момиқ, пахтали ватин иплар ишлаб чиқаришдан иборат. Корхонада 12 хил турдаги калава иплари ишлаб чиқарилади.
     Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қў­шимча чора-тадбирлар тўғрисида»­ги 744-сонли ва «Республика ҳудудла­ри­да пахта-тўқимачилик ишлаб чиқа­ри­шини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 914-сонли қарор­ларига асосан «Тextile Technologies Group» МЧЖ хорижий корхонаси му­ассислигида Тошкент вилоятининг Чиноз, Бекобод ва Бўка туманларининг пахта ва ғалла майдонлари бириктирилиб, жами учта пахта-тўқима­чилик кластерларини таъсис этди.
     Лойиҳаларни амалга оширишга жами 152,8 млн. АҚШ доллари миқ­дорида инвестиция киритилиб, жумладан:
     ● қиймати 50 млн. АҚШ долларига тенг бўлган, йиллик қуввати 6000 тонна ип-калава ишлаб чиқа­ришга мўлжалланган, замонавий ип-йигирув фабрикаси қуриб ишга туширилди;
     ● қиймати 65,2 млн. долларига тенг бўлган юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари, жумладан 220 та «CASE» ер ҳайдов трактор­лари, 79 та «JOHN DEERE» ва «CASE» пахта териш машиналари, ҳамда 500 дан ортиқ техника ва механизмлари бевосита хорижий молия институтлари томонидан молиялаштирилиб, «UZCASEAGROLEASING» ҚК МЧЖ ор­қали лизинг шартлари ҳамда «JOHN DEERE FINANS» компанияси томонидан кредит шартлари асосида сотиб олиниши амалга оширилди.
     2023-2024 йиллар давомида қў­шимча равишда 100 дона юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш асосий Дастурга киритилган;
     ● Юқоричирчиқ туманида қий­мати 19,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган, йилига 6,6 млн дона Пробио­тик капсулалар ишлаб чиқаришга их­тисослаштирилган «Салибрус ­ВИТА» фармакологик корхонаси ишга туширилмоқда. Корхонада 200 та иш ўрини яратилади;
     ● Оҳангарон туманида йилига 7 минг тонна нотўқима мато ишлаб чиқаришга мўлжалланган, қиймати 8,6 млн. АҚШ долларига тенг «Спалмент» корхонаси барпо этиш мақсадида янги технологиялар асосида тайёрланган асбоб-ускуналар келтирилиб, қурилиш, ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Корхонада 350 та иш ўрни ярати­лади;
     ● етиштирилган пахта хом ашёсини корхонада қайта ишлашни йўл­га қўйиш мақсадида, Чиноз туманида умумий қиймати 4,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган янги, замонавий пахтани қайта ишлаш заводи қурилиб, ишга туширилди ва Бекобод туманида умумий қиймати 3,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган пахтани қайта ишлаш корхонаси сотиб олиниб, модернизация қилинди. Натижада Чиноз туманида 229 нафар ва Бекобод туманида 235 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланди;
     ● 2020 йил январда кластерларга механизация хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Чиноз туманида қиймати 1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган замонавий, барча қулайлик ва техникаларга эга механизациялашган машина – трактор парки ва илмий-ўқув маркази фаолиятини бошлади.
     Кластерларимизга бириктирилган ер майдонларининг 2 700 гектарига ишлов берилиши натижасида қайта ўзлаштирилди. Натижада, Чиноз туманида юқори ҳосил олишга эришилиб, режа бўйича 20 300,0 тонна пахта хом ашёси етиштириш белгиланган бўлсада, амалда 22 467 тонна юқори сифатли пахта хом ашёси етиштирилди ва режа 110,7 % га бажарилди.
 
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.