Islohotlar samarasi

Ўзбекистон «яшил» иқтисодиётини ривожлантиришга ЕТТБ ҳиссаси

1/2023

 
ЕТТБнинг «яшил» стратегияси ҳақида умумий маълумотлар
 
     ЕТТБ фаолиятининг стратегиясидаги муҳим йўналишлардан бири – бу ривожланаётган мамлакатларда муқобил энергия манбаларини яратиш, ресурслар ва энергияни тежаш бўйича инновацион ечимларни топиш, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва экологияни сақлаш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш.
     Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўплаб молия институтлари каби иқлим инқирозини бартараф этиш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар­га қўшилиш чақириғига жавоб бериб, 2015 йилда молиялаштиришни яшил иқтисодиётга ўтиш ва қайта тик­ланадиган энергия ресурсларидан фойдаланишга ёрдам берувчи лойиҳалар учун Банк йиллик портфелининг 40 фоизигача оширишга қа­ра­тилган «Яшил иқтисодиётга ўтиш» стратегиясини илгари сурди.
     Ҳукуматлараро экспертлар гуру­ҳи (Panelon Climate Change) 2018 йилда иқлим ўзгариши бўйича иқлим ёмонлашуви салбий оқибатларининг олдини олиш учун инсоният 2030 йилгача атомосферага ўз ташланмалари ҳажмини икки баравар камайтириши кераклиги ҳақида огоҳлан­тирди. Шунга кўра ЕТТБ ўз фаолиятини фаоллаштирди: ушбу йўналиш­да ривожланишнинг янги дастурлари ва ёндашувлари ишлаб чиқилмоқ­да; жаҳон давлатларини «яшил» иқ­тисодиёт дастурига жалб этиш географияси кенгаймоқда, хусусан, Банк «яшил» концепцияни амалга ошириш учун катта истиқболларни кўраётган Марказий Осиё минтақа­сининг ривожланаётган мамлакатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда; молиялаштирилаётган GET вазифаларини таъминлашга йўналтирилган лойиҳалар сони ўсиб, инвестициялаш ҳажмининг оширилиши ҳисо­бидан қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги инновацион ечимлар рағбатлантирилмоқда.
     ЕТТБ иқтисодчиларининг эътирофича, «Ҳукуматлар иқлимий ҳаракат­лар ва барқарорликни иқтисодий рағбатлар пакетларининг асосига қўйиши ва «яшил» фирмаларни қўл­лаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Давлат харажатлари ҳозирги иқтисодий инқироз ва давом этаётган иқлим инқирозини енгишга ёрдам беради». ЕТТБ ҳақи­қий ўтиш ва иқтисодиётнинг барқа­рор тикланишини таъминлашга жиддий ёндашмоқда, бу ҳақида «Яшил иқтисодиётга ўтиш» стратегияси амалга оширишнинг навбатдаги бос­қичига тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беради. Босқич доирасида банк инвестициялари нафақат углерод ташланмаларининг паст даражасига эга иқтисодиётга ўтишга, балки ҳақиқий декарбонизацияга, шунингдек, электр энергияси, сув, материаллар ва бошқа ресурсларни тежашга ёрдам беради. ЕТТБ ҳар йили ушбу стратегияни амалга оширишга молиявий инвестициялар ҳажмини ошириб бориб, 2022 йилда ҳам яшил молиялаштириш шаклида 6,36 млрд. евро ажратган ҳолда ўз яшил инвестицияларининг суръатини сақлаб қолди, бу эса бир йилдаги барча инвестицияларнинг 50 фоизини ташкил қилиб, шу тариқа ЕТТБ 2025 йил учун белгиланган вазифага эришди, яъни инвестицияларнинг камида ярми экологик мақсадларга йўналтирилиши таъминланди. Мин­та­қаларда ўз операциялари таъсирининг рекорд даражасига эришган ҳолда ЕТТБ ўтган йили ўз инвестицияларининг 13,1 млрд. евро миқдо­ри­даги максимал ўсишини таъминлади, бу 2021 йилдаги 10,4 млрд. еврога нисбатан 25 фоизга кўп.
     2022 йилда «Яшил иқтисодиётга ўтиш» стратегияси бўйича қуйидаги молиявий операциялар: иқлим таъсирини камайтириш (5,9 млрд. евро), иқлим ўзгаришига мослашиш (246 млн. евро), бошқа экологик тадбирлар (1,35 млрд. евро), қайта тикланадиган энергия қувватлари (4,652 МВт), CО2 ташланмаларини камайтириш (11,1 млн. тоннани ташкил этди) амалга оширилди.
     Таъкидланганидек, ЕТТБнинг яшил инвестициялари умумий йиллик инвестициялар ҳажмининг 50 фоизини ташкил қилди, бу уни яқин йилларда асосан яшил банк бўлиш мақсадига яқинлаштирди. Шундай қилиб, Банк 2021-2025 йилларга мўлжалланган ўз стратегик ва капитал базасининг учта устувор йўналиши бўйича улкан ютуқларга эришди, унда «яшил» иқтисодиётга йўналтирилиш фаолиятнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги ўз вазифаларига эришишда самарадорликни ошириш мақсадида Банк томонидан ўз ички тузилмаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди, жумладан, иккита бўлим ташкил этилиб, улардан бири ташкилот ишининг натижаларини самарали кузатишга қаратилган, бошқа бўлимнинг вазифаси иқлим ўзгаришидан ҳимоя қи­лиш вазифаларининг бажарилишини назорат қилишдан иборат. «Яшил» ривожланишнинг рекорд даражадаги иқтисодий кўрсаткичлари ва фаолияти стратегиясидаги улкан ютуқ­лар туфайли ЕТТБ ҳозирги таҳдидлар шароити ва жаҳон иқтисодиётининг мураккаб инқироз даврларида ҳам ишончлилик ва барқарорликни намойиш этган ҳолда глобал «яшил» ривожланишнинг фаол кашшофларидан бири ҳисобланади.
ЕТТБнинг «яшил шаҳарлар» дастури. Мақсад ва вазифалар
     Маълумки, атроф-муҳит ифлос­ланишининг асосий манбалари – бу энг аввало, жаҳон умумий энергиянинг 70 фоизига яқинини истеъмол қилиб, иссиқхона газлари чиқинди­ларининг қарийб 80 фоизини ишлаб чиқарадиган мегаполислар ва дунёнинг йирик шаҳарларидир. Бу нафа­қат шаҳар муҳитида, балки умуман табиатда ҳам жиддий иқлим ўзга­ришларини келтириб чиқарган ҳолда кўплаб муаммоларга олиб келади. ЕТТБнинг асосий миссияси янги «Яшил шаҳарлар» дастури ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегик ташаббуси доирасида муниципал инфратузилмани яхшилашга инвестициялар киритиш орқали муаммоларни ҳал қилишдан иборат. Банк томонидан ўз ҳамкорлари – ЕТТБ билан ҳам­корлик қилувчи халқаро донорлар, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва бизнес вакиллари кўмагида инвестиция қилинган ушбу лойиҳалар кўплаб мегаполисларнинг яшил шаҳарларга айланишига ва одамлар ҳаётининг сифатини яхшилашга ёрдам берди. Шаҳар инфратузилмасининг ресурсларни тежаш ва транспортнинг энергия самарадорлиги, чиқиндиларни утилизация қилиш, сув таъминоти, канализация, марказий иситиш тизимлари каби асосий таркибий қисмларини модернизация қилиш ва инновация лойи­ҳалари молиялаштирилмоқда. ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастури 2016 йилда шаҳарларнинг урбанизация тенденциялари билан чуқурлаша­ётган ушбу муаммоларини, демографик ўсиш, юқори энергия сарфи ва яшил дарахтли майдонлар қис­қарган ҳолда транспорт оқимининг кўпайиши туфайли ҳаво сифатининг ёмонлашиши муаммоларини ҳал қи­лиш учун яратилган. 2020 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки «Яшил шаҳарлар-2» дастурининг ик­кинчи ойнасини 950 млн. еврогача кенгайтириш учун қўшимча, кредит, ажратишни тасдиқлади, бу кредит ЕТТБ бошқа донорларининг маб­лағларини ҳисобга олган ҳолда кредит линиясининг умумий ҳажмини 1,65 млрд. еврогача оширади.
     «Яшил шаҳарлар» дастурлари доирасида ЕТТБ ҳамкор шаҳарларга ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нафақат молиявий, балки техник ёрдам кўрсатади, инвестиция дастурларини аниқлаш­да ва донорлар ёрдамини олишда кўмак беради. Хусусан, йўл хариталарида муниципал инфратузилмани, ҳавонинг сифати, ер ва сув ресурслари, яшил майдонлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш чора-тадбирлари белгиланади. Дас­тур шу қадар оммалашдики, дастлабки беш йилда унга дунёнинг 49 та шаҳри қўшилди. Ҳозирга келиб яна бир неч­та шаҳар ЕТТБнинг яшил ша­ҳарлар дастури билан қамраб олинган. «Бизнинг тармоқ 2021 йилда 53 та ша­ҳаргача ўсди ва ўз молиясининг миқ­дорини икки баравар оширди. Биз кейинги икки йил ичида яшил шаҳар инфратузилмасига сармоя киритиш учун яна 2 млрд. евро ажратдик», – дея хабар беришди ЕТТБда. EBRD Green Cities келажакда шаҳарлар­нинг экологик муаммоларини аниқ­лаб, уларнинг яшил ривожланишига сармоялар киритган ҳолда шаҳарлар ва улар аҳолиси учун бар­қарор келажакни қуришга интилади. Банк ушбу дастур билан параллел равиш­да бозорга йўналтирилган иқтисо­диётни ривожлантириш ва тадбиркорликни рағбатлантириш стратегиясини давом эттирмоқда.
 
ЕТТБнинг Ўзбекистондаги инвестиция сиёсати
 
     ЕТТБ томонидан 2022 йил учун тақдим этилган йиллик шарҳ Банкнинг 2022 йилдаги ва сўнгги беш йилдаги Марказий ва Шарқий Европа, Болтиқбўйи, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлардаги операцион фаолият натижалари ва иқтисодий ривожланиш кўрсаткич­лари акс эттирган. Ҳисоб-китоблар­га кўра биргина сўнгги беш йил ичида ЕТТБ томонидан Марказий Осиё минтақасида 2 мингдан ортиқ лойи­ҳани амалга оширди, уларнинг умумий қиймати 170 млн. евродан ор­тиқни ташкил қилди.
 
 
Ирина БАБЕНКО, «O‘zIA» журнали мухбири
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.