Мамлакатимизда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли республикамиз иқтисодий қудрати барча соҳаларда мустаҳкамланиб, халқ фаровонлиги юксалиб бормоқда. Мазкур жабҳаларда эришаётган натижалар Пахтакор тумани меҳнат аҳли ҳаётида ҳам ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Бу борада асосий кўрсаткичларга эътибор қаратиладиган бўлса, 2016 йилга нисбатан 2017 йилда саноат ўсиши 99,6 фоизни, қишлоқ хўжалиги 98,9 фоизни, пудрат ишлари ҳажми 100,6 фоизни, чакана савдо 99,4 фоизни ва умумий хизматлар хажми 104,0 фоизни ташкил қилган. Ушбу рақамлар шубҳасиз, туман меҳнат аҳлининг фидокорона меҳнатлари натижаси эканлигидан ташқари, бу ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплигини ҳам кўрсатади.
Бундай имкониятлар, айниқса, саноат, ишлаб чиқариш, сервис соҳаларида яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, туманда саноатни ривожлантириш, самарали ва ихчам ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналарни бунёд этиш, шу йўл билан иш ўринларини кўпайтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича аниқ дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда. Биргина ўтган йили саноатда 122,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2016 йилга нисбатан 99,6 фоиз ўсишга эришилган. Бунда жами ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 51,9 млрд. сўми пахта тозалаш корхонасига, 2,9 млрд. сўми (5,4 %) кичик корхона ва микрофирмаларга, 0,6 млрд. сўми (1 %) уй хўжалиги ҳисобига тўғри келади, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 49,6 млрд. сўмни ташкил этади.
Пахтакор тумани аҳли азал-азалдан ниҳоятда меҳнаткашлиги, тиниб-тинчимаслиги билан бошқалардан ажралиб туради. Уларнинг ана шу фазилатлари, фидокорона меҳнатлари туфайли, туманнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий ҳаёти ўзгариб, обод ва кўркам гўшалардан бирига айланишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида, турли соҳаларда сезиларли ўзгаришлар рўй беришига, аҳолининг турмуш тарзи йил сайин фаровонлашиб боришига хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунда Пахтакор тумани аҳолиси 71851 нафар кишидан иборат бўлиб, 35303 нафари шаҳарда, 36548 нафари эса қишлоқларда истиқомат қилади.
Қишлоқ хўжалиги туман иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан ҳисобланади. Шу сабабли ҳам экспортнинг салмоқли қисми мазкур соҳа маҳсулотлари ҳисобига амалга оширилмоқда. 2017 йилда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотлари ҳажми 256,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,9 фоизга ўсган. Ялпи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 18,6 млрд. сўми деҳқон хўжаликларига, 151,2 млрд. сўми эса фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари улушига тўғри келади.
Ҳозирги пайтда туманда чорвачиликка ихтисослашган 20 та фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. 2017 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 11,7 минг тонна гўшт, 35,7 минг тонна сут ишлаб чиқарилган.
Туманда 2018–2019 йилларда 26 минг бош паррандачилик (20 минг бош тухум йўналишида, 6 минг бош гўшт йўналишида) хўжаликлари ва соҳа таркибида парранда учун озуқа ем ишлаб чиқариш цехлари ва инкубаторлар ташкил этилиши режалаштирилган.
2017 йилда маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажатлар қисми 38,1 млрд. сўм (солиқ ва мажбурий тўловлар 26,2 млрд. сўм; субвенция 11,9 млрд. сўм)ни ташкил этиши кўзда тутилган. Айни пайтда йил охиригача субвенция миқдорини (51 % дан – 33 %) 18 фоизга камайтириш чора-тадбирлари ҳам ишлаб чиқилган.
Туманда экспорт ишлари бўйича ҳам сезиларли натижаларга эришилмоқда. 2017 йилда 8,9 млн. долларлик экспорт ишлари амалга оширилиши режалаштирилгани ҳолда, биргина «Ўрда импекс» ШК томонидан 700 минг доллар миқдоридаги қишлоқ хўжалиги (пиёз, саримсоқ, кўкат ва дуккакли-дон) маҳсулотлари экспорт қилинди.
Туманда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилаётган дастурий ишларга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда мавжуд 13 та мактабгача таълим муассасасида 2065 нафар кичкинтой ўғил-қизлар тарбияланаётган бўлса, 18 та мактабда 11152 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Баркамол авлод маркази ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (спортнинг 8 та – дзюдо, бокс, миллий кураш, волейбол, футбол, теннис, бадиий гимнастика, сузиш тури) ҳам ёшларнинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб вояга етишларига хизмат қилмоқда.
Ушбу масалага шу нуқтаи назардан ёндашилганда туманда барча қулайликларга эга қатор соғлиқни сақлаш муассасалари – 176 ўринли тиббиёт бирлашмаси, (туғруқ комплекси – 55 ўринли, терапия бўлими – 40 ўринли, болалар бўлими – 20 ўринли, шошилинч тез ёрдам бўлими – 26 ўринли, хирургия бўлими – 15 ўринли, юқумли касалликлар бўлими – 20 ўринли), 2 та қишлоқ врачлик пункти (Боғишамол ҳамда Чаманзор ҚВП), сил касалликлари шифохонаси ва наркология диспансери мавжудлиги аҳоли саломатлигини мутаҳкамлаш, беморларга ўз вақтида тез-тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайганлигини англатади. Тиббиёт муассасаларида 87 нафар олий малакали шифокор, 388 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 153 нафар кичик тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатмоқда.
Ўтган йилда, инвестиция дастури асосида «Мингчинор» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги (500 млн. сўм бюджет маблағи ҳисобидан) «Тўмарис» қишлоғида 120 ўринли янги мактаб биноси бунёд этилди. Шунингдек, «Самарқанд» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3-«Бойчечак» мактабгача таълим муассасаси (600 млн. сўм бюджет маблағи ҳисобидан) ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги спорт зали ва стадиони (1,5 млрд. сўм) мукаммал таъмирланди.
Туманда 2017 йил 4 млрд. 145 млн. сўм маблағлар ҳисобига 15 километр йўлларни таъмирлаш режалаштирилиб, шундан 4 млрд. 965 млн. сўм ишлар бажарилиб 15,4 км йўллар таъмирланди.
Жумладан:
• Р 435 автомобил йўли (Жиззах-Дўстлик йўналишидаги Самарқанд, Олтинкўл МФЙ каналдан масжидгача) 1 млрд. 200 млн. сўмлик ишлар бажарилиб 2,4 км йўллар;
• Дўстлик МФЙ (Жабборов, Ш. Рашидов) кўчалари, Ғалаба МФЙ (Беруний) кўчалари 581 млн. сўмлик 2 км;
• Туман маҳалла ва қишлоқларда 1 млрд. 18 млн. сўм ишлар бажарилиб, 10 км йўллар таъмирланди.
Туманда намунали уй-жойлар қурилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жами 9,2 млрд. сўмлик 96 та хонадон, шунингдек, «Пахтакор» ҚФЙда 5,4 млрд. сўмлик 64 та хонадон, «Боғишамол» ҚФЙда 1,3 млрд. сўмлик 2 қаватли 16 та хонадон ва «Оқ булоқ» ҚФЙда 2,3 млрд. сўмлик 1 қаватли 12 та ҳар бири икки сотих майдондан ва 4 хонадонга мўлжалланган 4 сотихли 2 қаватли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.
Аҳолини иш ўринлари билан таъминлашда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, янги хизмат турларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам Ҳукуматимиз иқтисодиётнинг мазкур йўналишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий қилинмоқда.
Хусусан, Пахтакор туманида ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда эришилаётган натижалар мазкур соҳанинг катта истиқболга эга эканлигини кўрсатмоқда. 2017 йилда туманда умумий хизматлар ҳажми 94,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,0 фоиз ўсишга эришилган. Бундай юқори кўрсаткичлар тармоқнинг қарийиб барча йўналишларида қайд этилган. Масалан,
бажарилган.
Бунда жами 24 млрд. 915 млн. сўмлик (шундан, 9 млрд. 245 млн. сўм банк кредити ҳисобига) 102 та лойиҳалар амалга оширилиб, 461 та янги иш ўринлари яратилган. Жумладан, саноат соҳасида 6 млрд. 850 млн. сўмлик 18 та лойиҳа ҳисобига 166 иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида 13 млрд. 344 млн. сўмлик 59 та лойиҳа ҳисобига 205 та иш ўрни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 5 млрд. 130 млн. сўмлик 25 та лойиҳалар ҳисобига 90 та иш ўринлари яратилган.
Туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўллар очилаётганлиги боис, ушбу соҳада фаолият кўрсатишни истаётган бошловчи тадбиркорнинг ташаббуси туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Кейинги йилларда туман ҳудудида ташкил этилган жами 422 та кичик ва ўрта бизнес субъектларининг 225 таси юридик мақомга эга, қолган 197 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмоқда. 2017 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноатдаги улуши 57,5 фоизни ташкил этган.
Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш ўринлари билан таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳимоялашга бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири сифатида эътибор берилмоқда. Айни кунда туманнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 41,4 минг кишини ташкил этиб, шундан 27,1 минг нафари меҳнат билан банд аҳоли ҳисобланади.
2017 йилда туманда 1752 та иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 1807 та янги иш ўринлари яратилган ва режа 103,1 фоизга бажарилган. Иш ўринлари асосан янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ҳамда кенгайтириш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига эришилган. Бундан ташқари якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, уй меҳнатининг барча шаклларини, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига яратилган.
Бундан ташқари туманда фаолият кўрсатаётган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда (790 нафар, шундан 374 нафари қизлар). Уларнинг, 775 нафари – 98,1 % бандлиги таъминланган. Эътиборлиси, ўтган йилда 29 нафар битирувчи олий таълим муассасаларига ўқишга кирган бўлса, 20 нафар битирувчи ёшларга тижорат банклари томонидан 240,0 млн. сўм имтиёзли кредитлар берилган.
Бугун пахтакорликлар фидокорона меҳнатлари самарасидан баҳраманд бўлиш ва фаровон келажакнинг тамал тоши ҳозирдан мустаҳкам қўйилсагина, мақсад-муддаоларига етишларини ҳар жиҳатдан теран англамоқда ва ҳеч шубҳасиз, ушбу ҳаётий мантиққа асосланган ҳолда барча жабҳаларда самарали меҳнат қилиш улар турмуш тарзининг мазмунига айланиб бормоқда!