Iqtisodiy rivojlanish asoslari

Qadim va navqiron Buxoro ko‘rkiga ko‘rk qo‘shilmoqda

2/2017

     Қадим ва навқирон Бухоронинг яна уч-тўрт йилдан ке­йин қандай кўринишга эга бўлиши ҳамда қандай бино ва иншоотлар бунёд этилиши кўпчиликни қизиқти­риши турган гап. 2022 йилгача Бухоро шаҳрининг Ғиждувон, Баҳовуддин Нақшбанд, Ибн Сино, Навоий кўчаларида 57 та 5, 6, 7 қа­ватдан иборат кўп қаватли уйлар қу­рилади. Бундан ташқари, Бухоро шаҳ­рининг тарихий қисмида анъанавий ҳунармандчилик устахоналарини жамлаган икки қа­ват­ли уйлардан иборат ҳунармандлар мавзесини бунёд этиш режалаштирилган. Яна 2018 йилда Президент Ислом Каримов ва Ибн Сино кўчалари кесишган жойда 15 та спорт тури бўйича мамлакат ва хал­қаро миқ­ёсдаги мусобақаларни ўтказиш имкониятига эга Универсал спорт маж­муаси бунёд этилади.
     Дарҳақиқат, бугун юртимизнинг қайси гўшасига қараманг, улкан қу­ри­лиш ишлари авж ол­моқда. Яъни, ра­вон йўллар, маҳобатли кўприклар, замонавий инфратузилмага эга иншоотлар, саноат зоналари, таъ­лим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт масканлари, кўркам тураржой бинолари…
     Бухоро вилоятининг ша­ҳар ва ту­ман марказлари кундан-кун чирой очишида амалга оширилаётган илғор архитектура ечимлари асосида бунёд этилаётган қурилиш иншоотларининг ўрни беқиёс. Хал­қимиз турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилаётган арзон ва барча қу­лайликларга эга за­монавий ту­раржой биноларини қу­риш мамлакатимизда сўнгги саккиз йил давоми­да изчиллик билан ташкил этила­ётган тизимли ис­лоҳотларнинг са­мараси, десак тўғ­ри бўлади. Ушбу эзгу ва хайрли ­ишларга илк тамал тоши – Би­ринчи Президен­тимиз Ислом Каримовнинг «Қишлоқ жойларда намунавий лойи­ҳа­лар асосида хусусий уй-жой қурилишини кен­гайтиришга оид қў­шимча чора-тадбирлар тўғри­си­да»ги қарори билан қўйилган эди. Ушбу қарор иж­росини таъминлаш мақса­дида ўтган йиллар давомида қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши жадал суръатларда олиб борилди.
     Хусусан, биргина Бухоро вилоятида ўтган давр мобайнида 198 та массивда жами 5269 та намунавий уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу уйлар қурилиши учун жами 723 млрд сўм маблағ сарф­ланди. 2009–2016 йиллар давомида ушбу массивларда 364,8 км сув тар­моқлари, 200,4 км табиий газ ва 145,6 км электр тармоқлари тортилиб, 134,9 км ички йўллар қурилди. Аҳо­лига қулайликлар яратиш мақса­дида, 121 та бозор ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиб, фойда­ланишга топширилди. Дастлаб қиш­лоқ жойларида қурила бошлаган уй­лар мамлакатимизнинг ҳар бир ви­лояти, ҳар бир тумани ҳамда шаҳа­ру посёлкаларида қад кўтара бошлади. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бў­йича ар­зон уй-жойлар қуриш дастури тўғри­сида»ги қарори ўрта қат­ламни шакл­лантириш, аҳолининг уйга муҳ­тож қис­мини арзон уй-жойлар билан таъминлаш ҳамда эскириб қолган уй­ларни янгилаш борасида катта ижтимоий аҳамиятга молик ма­сала бўлди. Мазкур ижтимоий ҳодисага теран нигоҳ билан назар ташласак, дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида уй-жой олиш масаласи мушкул ҳолат бўлиб турган бир вақт­да, Ўзбекистон ҳукуматининг пухта ишлаб чиқилган дастури асосида ушбу масала ўзига хос тарзда ва энг аввало, инсон манфаатларини кўзлаган ҳолда ечим топаётганлигига гувоҳ бўламиз. Хўш, ушбу режа қай жиҳатлари билан манфаатли, умуман қабул қилинган қарор натижасида яратилган афзалликлар нималардан иборат ва улар амалда қандай ечим топмоқда?
     Ушбу жараёнга холис баҳони оддийгина таққослаш орқали бериш мумкин. Маълумки, илгари уй-жой қуриш учун узоқ вақт, катта куч ва маблағ талаб этилар эди. Янги техно­логияга асосланган хомашё, соҳа­даги юқори малакали ишчи кучининг мавжудлиги, пухта ишланган режа бугун вақт, унга сарфланадиган маб­лағ ва кучни икки-уч баробар камайтириш имконини яратди. Бухоро вилоятининг Бухоро тумани Истиқбол ҚФЙ Работак аҳоли пунктида ҳам 2017 йилдан бошлаб қисқа вақт ичида 10 та икки сотихдан иборат уч хо­нали ҳовли-жой ва иккита икки қа­ватли, тўрт подъездли кўпқаватли уйлар битказилиб, эгаларига топширилгани бунинг яққол мисолидир. Шу кунга қадар тураржой биноларининг нарх-наво масаласи аксарият аҳоли­ни қий­наётган оғриқли муаммолардан бири бўлиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Бугунга келиб, арзон уй-жой қуриш ишлари бошлангач, нарх борасидаги минглаб одамларнинг юқо­рида тилга олинган муаммолари ўз-ўзидан ҳал бўла бошлади. Мамлакатимизнинг ҳар бир вилояти ва шаҳарларида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси то­монидан бунёд этилаётган арзон тураржой биноларининг таннархи Бухоро вилоятида ҳам 85 млндан 170 млн сўмгача, яъни илгаригига нисбатан икки баробар арзонлашган. Бунинг сабаби оддий: биринчидан, ушбу уйлар банклар ва масъул ташкилотлар имтиёзлари асосида барпо этиляпти. Иккинчидан, қурилаётган уйларнинг асосий хом­ашёси маҳал­лий қу­рилиш материал­ларидан иборат. Юртимиз­да ишлаб чиқарилаётган кенг кўламли қурилиш материаллари замонавий, ар­зон тураржой қури­ли­ши­да ўзининг нархи ва сифатидаги қулай­лиги билан хал­қи­миз турмуш ша­роитини яхшилаш­га, минглаб уй-жойга муҳтож кишилар муаммосини ҳал қилишга хизмат қилмоқда. Фик­римизнинг исботи си­фатида қурила­ётган уй-жойларга «Қиш­лоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ орқали 15 турдаги, яъни уч турдаги импорт (ёғоч-тахта, металл тунука, ДСП) ва 12 турдаги маҳаллий қури­лиш материаллари ва жи­ҳозлари марказлашган ҳолда етка­зиб берилаётганини айтиш мумкин.
     Мамлакатимизда юқоридаги қа­рор асосида йил бошидан нафақат мод­дий жиҳат­дан таъминланган одам­лар, балки аҳо­лининг ўрта тоифаси учун мўлжалланган уй-жойлар қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Хусу­сан, биргина Бухоро вилоятида 2017 йил дастурига асосан 21 та массивда жами 1142 та янгиланган намунавий ло­йиҳалар асосида уй-жой қуриш режалаштирилган. Шундан 284 таси ер майдони олти сотихдан иборат бир қаватли тўрт хонали уйлар, 124 таси ер майдони икки сотихдан иборат бир қаватли уч хонали уйлар, 510 таси ер майдони тўрт сотихдан иборат икки қаватли тўрт хонали уйлар ва 14 таси икки қаватли тўрт подъездли 16 квартирали ҳамда бошқа уй­лар бунёд этилади. Барчага аёнки, уй сотиб ола­ётган шахс оиласининг катта-кичиклиги, қолаверса, мабла­ғи­дан келиб чиқиб харид қилади. Маз­кур жиҳат­ларни назарда тутган ҳолда, қурила­ёт­ган уйларнинг типи турли хилда бў­лишининг ўзи ҳам аҳо­лига енгиллик яратади. Бу уй-жой би­лан таъминлаш борасида яратила­ётган қу­лай­ликларнинг бир намунаси, холос. Бундан ташқари, намунали лойи­ҳа асосида қурилаётган уй-жойлар фу­қароларга беш йил имтиёзли давр ва 15 фоиз бошланғич бадал би­лан 15 йил муддатга кредитга берилади. Қарорнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида яна бир катта масала – эскирган уй-жойлар муаммоларига ечим топилди. Бухоро вилоятидаги ярим аср аввал қурилган, яшаш учун хатарли бўлган эски уйларда ҳа­ёт кечираётган аҳолининг мушкули осон бўладиган бўлди.
     Инсоннинг яшаши учун энг оддий эҳтиёждан бири-муқим бир бошпана, яъни, тураржойга эга бўлиши ҳисобланади. Бир қарашда энг оддий саналган бу эҳтиёж аслида, ҳар бир инсон учун кичик бир Ватан. Кишининг амалий фаолияти, жамиятдаги ўрни, ижтимоий муҳит билан муноса­бати шу уй – кичик Ватан билан боғ­лиқ. Биргина шу кичик Ватан бу­тун бир катта жамиятга, Ватанга кўз­гудир. Сабаби, мана шу кичик макон катта бир жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий аҳволга баҳо беради. Афсуски, дунёда иқтисодий инқироз, уруш ва қашшоқлик таъсирида энг оддий эҳ­тиёжлари ҳам қондирилмай келаётган миллионлаб одамлар уйсиз-жойсиз яшамоқда. ЮНИСЕФ маълумотларига қараганда, қашшоқ­лик оқиба­тида дунё бўйича 50 млн бола уйсиз экан. Дунёнинг энг ривожланган мам­лакати бўлмиш АҚШнинг мегаполисларидан бири Нью-Йорк шаҳ­рида ҳам уйсиз одамлар сони бугунги кунда 60 мингтани ташкил этади. Сўнгги бир йил ичида бу кўрсаткич 15 фоизга ошган. Шунингдек, Молдо­вада аҳолининг яшаш учун энг зарур шароитга эга бўлган уй-жойга бўлган та­лаблари бир неча ўн йиллардан бе­ри қондирилмай келин­моқда. Бунга иш­сизлик муаммосининг ҳал қи­лин­ма­ганлиги, яшаш шароитининг оғир­лиги сабаб бўлмоқда. Давлат бюджетида эса халқни уй-жой билан таъминлашга етарли маблағ йўқ.
     Дунёда мана шундай мураккаб вазият юзага келган бир пайтда Ўзбекистон ҳукуматининг аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлари дунё ҳамжамия­тида катта қизиқиш уйғотди. Яъни, намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жой қуриш дастури мам­лакатнинг архитектуравий қиё­фа­сини ўзгартириш, муҳандислик тар­моқларини тубдан яхшилашни кўз­да тутади.
Хуллоса қилиб айтганда барча ҳа­ракатлар одамларнинг меҳнат қи­ли­ши, яшаши ва дам олиши учун қу­лай ва муносиб шарт-шароитлар яра­тиш мақсадида амалга оширил­моқда. Бу­гун биз бу жараёнларга ба­ҳо берар эканмиз, мамлакат раҳ­ба­рияти томо­нидан илгари сурила­ётган «Ислоҳот­лар исло­ҳот учун эмас, инсон учун» ғояси рў­ёбга чиқа­ётгани, «Халқ билан му­ло­қот ва инсон манфаатлари» йи­ли­да арзон ту­раржойлар қуриш айнан халқимиз манфаатларига қара­тилгани билан ажралиб туради.
 
Нарзулло ҲАМДАМОВ,
вилоят ҳокими ўринбосари

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.