Buxgalteriya hisobi, biznes-reja

Telefon xizmatlarining buxgalteriya hisobi

5/2016

     Ахборот-коммуникация технологиялари соҳа­си ривожлантирилиши Ўзбекистон иқти­со­диётида амалга оши­рилаётган таркибий ўз­гаришлар ҳамда иқтисодий исло­ҳотларнинг бош йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунки, мазкур йў­налиш нафақат республикани ахборотлашган жамиятга айлантириш учун, балки мамлакат иқтисодиё­тини ривожланган давлатлар даражасига кўтариш учун ҳам хизмат қи­лади.
     Таъкидлаш ўринлики, янги ахборот ва телекоммуникация технологиялари иқтисодиётнинг кўплаб тар­моқларида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шу билан бирга, алоҳида компаниялар ва миллий иқтисодиёт рақо­бат­бар­дошлиги, мамлакатнинг ички ва хорижий инвестор учун жозибадорлиги кўп жиҳатдан ахборот инфратузилмасининг ривожланиш даражасига ҳам боғлиқ. Юртбошимиз ҳам, ўз маърузаларида алоқа хизматларига алоҳида тўхталиб ўтганлари бежизга эмас. Жумладан, 2015 йил якунларига бағишланган маърузаси­да: «Ахборот-коммуникация техноло­гияларининг ривожланиши мамлакатнинг рақобатдошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта ҳажмда ахборот тўп­лаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, бошқаришни стра­тегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб бериши­ни унутмаслигимиз зарур» деган эдилар.
     Шуни ҳам айтиш лозимки, мамла­катимизда алоқа хизматларига алоҳи­да эътибор берилаётгани иқтисодиёт­ни бошқаришдаги ўзгаришлар, бо­зор муносабатларига ўтиш бухгалтерия ҳисобини ташкил қи­лиш ва олиб боришга катта таъсир кўрсатади. Ўз­бекистонда алоқа соҳа­си почта алоқа соҳаси, телефон (ма­ҳаллий, шаҳар­лараро, халқаро) ало­қаси, телеграф алоқаси, радиоэшиттириш, телевиде­ние, матбуот тарқа­тиш каби тар­моқ­ларга бўлинади. Ало­қа Ўзбекистон Рес­публикаси хў­жа­лик инфратузилмасининг таркибий қисми бўлиб, аҳо­ли, хўжалик субъектлари, давлат идо­раларининг почта, телефон, ­телеграф, радио ва ахборотларнинг ўзга турла­рини узатиш ва қабул қилиш ҳам­да алоқа тар­моғи жўнатмаларини етка­зиб беришга бўлган эҳтиёжлар­нинг қон­дирилишини, шунингдек, оммавий ахборотларни тар­қатилишини таъ­мин­лайди. Ўзбекистон Республикасида алоқа кор­хоналари аҳолига ҳамда иқтисоди­ёт тармоқларига почта, теле­граф ва ма­ҳаллий, шаҳарлараро, хал­қаро телефон алоқа хизмати кўрсатади, шунинг­дек, республикада радио­ало­қа, радиоэшиттириш ва телевидениени тех­ника воситалари билан таъ­минлайди.
     Идоравий ички алоқа тармоқлари (айрим вазирликлар, ташкилотлар, шах­та, завод, хўжаликларнинг бевосита ўзига қарашли алоқа воситалари) ҳам мавжуд. Ўзбекистонда аҳоли­га пулли хизмат кўрсатишнинг умумий ҳажмида алоқа хизматлари ҳис­са­си беш фоизга яқинни ташкил эта­ди. 2012 йилда телекоммуникация тармоқла­рини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича кўзда тутилган ин­вестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида узунлиги 180 км дан ортиқ бўлган «Бойсун –Денов», «Ургут – Шаҳрисабз» оптик толали алоқа линияси ишга туширилди.
     Ўзбекистонда умумий фойдаланишга мўлжалланган 200 рақамли дастлабки телефон станцияси 1904 йил 15 сентябрда Тошкентда ишга ту­ширилган. Телефон тармоғи бир симли бўлиб, ер иккинчи ўтказгич вазифасини бажарган. 1924 йилга келиб, телефон станциялари сиғими 1700 ра­қамни ташкил этди. Айни пайт­да умумий фойдаланиладиган тармоқ­ларда 1,5 млн дан кўпроқ телефон рақами бор. Шаҳар хонадонларининг 50 фоизи (Тошкентда 70 %) уй телефонларига эга. Қишлоқ хўжалигида мавжуд 310 мингдан зиёдининг 226 мингтаси хонадонларга ўрнатилган. Республикада телефон тармоғининг 87 фоизини координат ва механик системали станциялар ташкил этади (жами 1200 дан ортиқ станция мавжуд).
Квазиэлектрон ва электрон турлари 12 минг рақамга эга. Маҳаллий тармоқларнинг олти фоизи, шаҳар­лараро телефонларнинг 13 фоизи ра­қамли энг сўнгги замонавий ускуналар билан жиҳозланган.
     Мамлакатимизда алоқа хизматларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
     ● алоқа маҳсулотлари сифатини ошириш;
     ● шаҳарлараро телефон каналлари узунлиги ва сифатини яхшилаш;
     ● шаҳар ва қишлоқлардаги телефон станциялари сиғимини ошириш;
     ● телевизион станцияларнинг со­ни ва қувватини ошириш;
     ● комплекс механизациялашган алоқа корхоналари сонини ошириш.
     Ўзбекистон Республикаси ­Биринчи Президенти И. Каримовнинг мамлакатимизни «2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқ­тисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналиш­лари»га бағишланган маърузасидан келиб чиқиб, 2015 йил­да соҳа олдида турган долзарб вазифа ва истиқ­бол­даги режаларга ур­ғу қаратилди. Хусусан, қишлоқ жойларида алоқа хизматлари соҳа­сини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлиги инобатга олиниб, хизматлар ҳаж­мини ошириш, ин­тернет тармоғининг техник имкониятларини кўпайтириш, кенг полосали оптик тармоқларни кенгайтириш ва оптик толали алоқа тармоқ­ларини қуриш ишларини давом эттириш, барча ҳу­дудларни, шу жумладан, узоқ ва чекка ҳудудлар­нинг рақамли телевидениедан фойдаланиш ишларини охирига етказиш юзасидан тегишли ва­зифалар белгилаб берилди.
     Бухгалтерия ҳисобининг телефон хизматларини юритишдаги вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади: яъни, асосий воситалар ҳисоби, моддий бойликлар ҳисоби, меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби, тайёр маҳсулотлар ҳи­соби, молиявий ҳисоблаш операция­лари ҳисоби, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби, йиғма ҳисоб ва ҳи­со­ботлар тузиш. Корхоналарда ма­ҳал­лий ҳисоблаш тармоқларини яра­тиш, ахборот базасини ташкил этиш ва иқтисодий вазифалар маж­муасини шакллантиришда янги талабларни юза­га келтиради. Маълумотларни тақсим­лаш базалари тизимини яратиш, фой­даланувчилар ўр­та­сида ахборот алмашиш, компьютерда бошланғич ҳуж­жатларни автоматик шакллантиришнинг имкониятлари пайдо бўлди ва бош­қарув масалалари вазифалараро мажмуалари вужудга келти­рилди.
     Фикримизча, телефон хизмати кўр­сатувчи корхоналарда бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бў­йича қуйидагиларни амалга ошириш мақ­садга мувофиқ:
     ● телефон хизматларини кўрсатувчи корхоналар хусусиятидан келиб чиқиб махсус ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш;
     ● телефон хизмати кўрсатувчи корхоналар хусусиятидан келиб чи­қиб ишчи счётлари режасини ишлаб чиқиш;
     ● ҳужжатлар айланиш тизимини такомиллаштириш;
     ● хизматлар таннархини турли калькуляция усулларидан фойдаланиб ҳисоб-китоб қилиш;
     ● телефон хизмати кўрсатувчи корхоналарнинг бошқа харажатлари таркибини доимий равишда назорат қилиш.
     Телефон хизмати кўрсатувчи корхоналар хусусиятидан келиб чиқиб, махсус ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш зарур. Ҳисоб сиёсатида қуйидагилар аниқ кўрсатиб ўтилиши мақсадга му­вофиқ:
     ● корхона активларини баҳолаш турларини аниқ кўрсатиш;
     ● асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг турини кўрсатиш;
     ● резервларни ташкил қилиш;
     ● товар-моддий бойликларни ба­ҳолаш ва ҳисобга олиш усуллари;
     ● тадқиқот ҳамда ривожланишга сарфланган харажатларни тан олиш ва ҳисобга олиш;
     ● таннархни калькуляция қилиш усуллари;
     ● молиявий ҳисоботни консолидация қилиш тартиби.
     Телефон хизмати кўрсатувчи корхоналар хусусиятидан келиб чиқиб, ишчи счётлар режасини ишлаб чи­қиш мақсадга мувофиқ. Ишчи счётлар режасида телефон хизматидан олинган даромад, интернет хизматларидан олинган даромад, линияларни ижарага беришдан даромадлар, IP-телефония хизматидан даромад ва алоқа хизматларидан бошқа даромадлар счётлари ва уларга мос равишда харажат счётларини очиш ҳам мақсадга мувофиқ.
     Албатта, ҳар бир корхонада ҳисоб тизими сифатли олиб борилиши ҳуж­жатлар айланишига ҳам боғлиқ. Шу сабабдан ҳам, ҳужжатлар айланиш тизимини талаб даражасида йўл­га қў­йиш муҳим аҳамиятга эга. Бу­нинг учун ҳар бир корхонанинг ҳуж­жат ай­ланиш тизимини ишлаб чи­қиш за­рур. Бу, ўз навбатида, корхонада бош­лан­ғич ҳужжатлардан то молиявий ҳи­собот ҳужжатлари айланиш тарти­бини ҳам назорат қилиш имконини беради.
 
Учқун ШИРИНОВ,
катта илмий ходим-изланувчи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.