Marketing, logistika

To‘qimachilik sanoatida marketingni rivojlantirish va uning uslubiy jihatlari

5/2016

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган ис­лоҳотларнинг асосий натижалари таҳлили бўйича мулоҳаза юри­та­диган бўлсак, қўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятларда иқтисо­диёт тармоқларини модернизациялаш жараёнининг ўрни сезиларли даражада бўлмоқда. Бу борада енгил саноат тармоғига қаратила­ётган алоҳида эътибор туфайли, Ўзбекистон нафақат пах­та хомашёси етиштирувчи, балки уни қайта ишлаш сало­ҳияти юксалиб бораётган давлатлар қаторидан жой олмоқда. Бугунги кунда енгил саноат ва тўқи­мачи­лик корхоналари техник, технологик жи­ҳатдан модернизация қилинаётган­лиги, янги қувватлар ишга туширилаётганлиги республикада етишти­рилган пахтани ўзимизда қайта ишлаш ҳажми ошишини таъминла­моқда.
     Ўзбекистон Республикаси ­Биринчи Президенти И.Каримов таъкидлаганларидек, «Тўқимачилик саноатида экс­портбоп рақобатдош маҳсу­лотлар тайёр­лашга йўналтирилган, якуний иш­лаб чиқариш шаклига эга бўлган янги, замонавий тўқимачилик комп­лексларини ривожлантириш ус­­тувор аҳамият касб этиши зарур». Айтиш мумкинки, «2011–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ри­вожлантиришнинг устувор йўналиш­лари тўғрисида»ги қа­рор тўқимачи­лик соҳасини жадал тараққий эттиришда дастуриламал бўлмоқда. Мазкур ҳуж­жат билан тас­диқланган дастур доирасида ўнлаб янги инвестиция лойиҳа­ларини ҳа­ётга татбиқ этиш, жум­ладан, тугалланган ишлаб чиқариш жараёнига эга вертикал интеграциялашган тўқи­мачилик мажмуаларини ташкил этиш кўзда тутилган.
     Соҳа ривожига қаратилаётган эъти­бор, яратилган қулай инвестициявий муҳит қўлга киритилаётган ютуқлар­нинг муҳим омили бўлмоқда. Дарҳа­қиқат, мустақиллик йилларида соҳага ички ва ташқи инвестициялар жалб қилиниши кўплаб замонавий корхоналарга асос солиб, мавжудларининг реконструкция қилиниши­ни таъминлади. Натижада, пахта хомашёсини ўзимизда қайта ишлаш ҳаж­ми ортиб боришига эришилмоқда. Агар истиқ­лолнинг дастлабки йилида пахтанинг атиги етти фоизи маҳал­лий корхоналарда қайта ишланган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 44 фоизга етказилди. Татбиқ этилаётган йирик лойиҳалар экспортбоп маҳсу­лотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оши­риш, ич­ки бозорни рақобатбар­дош ки­йим-кечак ва бошқа истеъмол товарлари билан тўлдириш имконини бер­моқда.
     Айниқса, республикамизда 2015–2020 йилларда енгил саноатни ривожлантириш концепцияси ишлаб чи­қилиб, амалиётга изчил жорий эти­лаётгани хорижликларда катта қи­зиқиш уйғотмоқда. Чунки, унинг доирасида кўплаб янги қувватлар ишга туширилиши, қайта ишлаш ҳаж­ми то­бора ошиб, калава ип ишлаб чиқа­риш 218,3 минг тоннадан 562,8 минг тоннага, газлама тайёрлаш ҳаж­ми эса 120 млн кв/метрдан 340 млн кв/метргача оширилиши кутилмоқда. 
     Юртбошимизнинг 2015 йил 4 март­даги «2015–2019 йиллар учун ишлаб чиқаришнинг тузилмавий қайта тузилиши замонавийлашиши ва диверсификациясини таъминлаш бўйича чо­ра-тадбирлар дастури тўғрисида»­ги фармонига кўра, тўқимачилик соҳа­сида умумий қиймати 918 млн доллар бўлган 77 та лойиҳа амалга оширилади. Унда мамлакатимизнинг тур­ли ҳудудларида тўқимачилик маж­муаларини қуриш назарда тутилган. Мазкур дастурга мувофиқ, тайёр тў­қимачилик маҳсулотлари ишлаб чи­қариш бўйича мавжуд қувватлар ик­ки мартадан зиёдроққа оширилади. Пировардида, улкан экспорт сало­ҳиятига эга Ўзбекистоннинг тўқима­чилик ва тикув-трикотаж саноати хо­рижлик сармоядорларни янада кўп­роқ жалб этиши, шубҳасиз.
     Бунда тўқимачилик маҳсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотини тўғ­ри амалга ошириш, ишлаб чиқа­риш самарадорлигини юксалтириш, чет эл инвестициясини тегишли тармоқ ва соҳаларга кенг жалб қилиш, уларни оқилона жойлаштириш натижасида юқори даромад олиш, истеъмолчилар эҳтиёжини тўлиқ ва сифатли товарлар билан қондириш имкони яратилади.
     Тўқимачилик корхоналари асосан калава ип, ипак ёки бошқа турдаги толалардан газлама материаллари ишлаб чиқаради. Иқтисодий барқа­рор­ликни таъминлаш мақсадида маҳ­сулот ишлаб чиқариш ва бошқа жараёнлар қўшиб олиб борилиши ушбу корхоналар фаолиятининг кенгайишига олиб келади. Масалан, тў­қима­чилик корхонаси ўз таркибида йигирув цехлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали бошқа корхоналардан сотиб оладиган ипларни эндиликда ўзи иш­лаб чиқариши мумкин. Бу ҳо­лат корхонага, биринчидан, ип ишлаб чиқа­риш жараёнидаги қўшилган қиймат­ни сақлаб қолиш ва молиявий на­тижалари ўсишига; иккинчидан, ип­га бўлган талабни бир маромда ва кафолатли қондириш эвазига ишлаб чиқариш барқарорлиги ва иқтисодий натижалари ошишига; учинчидан, ип­нинг мақсадга мувофиқ сифатини таъ­минлаш орқали ўз газлама маҳсу­лотларининг сифати, бинобарин, рақо­батбардошлик даражасини оши­ришга эришади. Бироқ, қайд этиш ло­зимки, корхоналарнинг кенг кўлам­ли самарали ишлаб чиқаришини таъминлаш­га ҳаддан зиёд интилиш ўзини оқла­майди, чунки, маҳсу­лот ишлаб чиқа­ришнинг барча технологик жараёнларини бир корхонада тўп­лаш­нинг асло имкони йўқ.
     Тўқимачилик саноати корхоналари рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳ­сулотлар ассортиментини кўпайтиришда корхона турли фаолият со­ҳа­лари билан шуғулланиши шарт эмас. Одатда, бозор иқтисодиёти шароитида ягона, битта маҳсулот турини иш­лаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар барқарорлиги хавф-хатарнинг юқори даражаси билан тавсиф­ланади. Сабаби, ушбу маҳсулот бозо­ридаги конъюнктуранинг салбий ўз­гариши корхона фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунга кў­ра, корхона анъанавий тарз­да ишлаб чи­қараётган маҳсулотлари таркибини бозорда янги талаб шаклланган ва изчил равишда ўсиб бораётган маҳ­сулотларни ишлаб чиқа­риш ҳисобига кенгайтириши мақсад­га мувофиқ ҳисобланади. Бундай ҳол­да бозордаги у ёки бу маҳсулотга бўл­ган талабнинг қисқариши ёки нархнинг пасайиши таъсирида пайдо бўлган йўқотишлар бошқа маҳсу­лот­ларга нисбатан талаб ёки нарх­нинг ўсиши ҳисобига қоп­ланади.
     Рақобатбардошликни ошириш кў­пинча маҳсулот ва хизматлар сифатининг такомиллаштирилишига олиб келади. Чунки, ишлаб чиқарув­чининг маҳсулот янги турларини ўзлаштириш билан бир қаторда уларнинг ис­теъмол хусусиятларини яхшилашга интилиши пировардида си­фат даражасининг ўсишини таъминлайди. Бу эса, мазкур маҳсулот ва хизматлар сотиш ҳажмининг кў­пайиши билан бирга уларни сотиш бозорларининг кенгайишига таъсир кўрсатади.
     Тўқимачилик саноати корхоналари рақобатли маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш нуқтаи назаридан тармоқдаги рақобатни тезкор муҳитнинг энг му­ҳим омили, деб ҳисоблаш мумкин. Тармоқни таҳлил қилишнинг энг му­ҳим элементларидан бири – бу, бозорни тадқиқ этишдир. Маркетинг бош­қаруви тизимида маркетинг страте­гияларининг таркибий қисм­лари си­фатида рақобат стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, албатта, бо­зорнинг конъюнктура таҳ­лиллари ўтказилишини, шунингдек, унинг ра­қобат муҳити диагностика қилини­шини тақозо этади.
     Ҳар бир корхона ўзининг маркетинг фаолиятини рақобат шароитларида амалга оширади. Локал бозорлар ёки битта географик сегментдаги корхоналар учун рақобатдан қо­чишнинг имкони йўқ. Шунда «рақобат кураши» остидаги фаолият, яъни фа­о­лият тури маъносида рақо­бат амалга оширилади.
     Маркетингда рақобатни таҳлил қи­лишнинг бир нечта йўналишлари шаклланган бўлиб, рақобат таҳлили ва бенчмаркингдан энг кўп фойдала­нилади. Машҳур маркетолок олим Ассель Генрининг таърифига кўра, ра­қобат таҳлили рақобатчиларнинг кучли ва кучсиз томонларини баҳо­лашни ифодалайди. Кенгроқ талқинга кўра, рақобат таҳлили, бу – рақобат­чиларнинг ҳаракатларини ўрганиш ва башорат қилиш, уларнинг потенциал имкониятларини аниқлаш, ра­қобатчи-товарлар рақобатбардошли­гини баҳолашдир. Рақобат таҳлилла­ри барча рақобат­чилар йиғиндисини тадқиқ этишга йўналтирилади. Бенч­маркетинг бу – алоҳида рақобатчи­ларнинг «илғор тажрибасини ўрганиш» бўйича фаолият тури ҳисобланади. Рақобат таҳ­лилида иккита комплексли йўналиш – ҳолатнинг рақо­бат таҳлили ва афзалликлари ўрганилади.
 
Мақоланинг давоми

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.