Жиззах вилояти меҳнат аҳли Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017–2021 йилларда мамлакатимизни ҳар тарафлама ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга астойдил киришганлиги барча соҳа ва жабҳаларда яққол кўзга ташланмоқда.
Жиззах тарихи қадим-қадим замонларга бориб тақалади. Бугунги кунда вилоятда ҳали сиру синоати тўлиқ очилмаган тарихий тош битиклар, қоятош расмлари, қадимий конлар борки, улар илмий жиҳатдан тадқиқ этишни талаб этади. Ғаллаоролда йил мавсумларини белгилашда Қуёш календари ишлатилганлиги илм-фан нуқтаи назаридан ноёб ҳодиса. Бу ердаги Уструшона давлатида ижтимоий-иқтисодий вазият IX-XIII асрлар оралиғида узоқ вақт барқарор бўлган. Савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик тараққий этиши учун шарқ билан ғарбни боғлаб турган қадим Буюк ипак йўли имкониятларидан самарали фойдаланилган. Бу ҳолат мўғуллар босқинига қадар давом этган.
Айни пайтда, вилоятда мавжуд бўлган жами 366 та зиёратгоҳ ва қадамжолар, маданий-тарихий обидалар – Ғаллаорол, Фориш, Бахмал, Янгиобод ва Ш. Рашидов туманларидаги «Саъд ибн Абу Ваққос», «Муҳаммад Шариф Грекушоҳ», «Новқа ота», «Хўжа Мушкент ота», «Парпи ота» зиёратгоҳлари истиқлол йилларида қайта қад ростлади.
Жиззахликлар ҳақли равишда миллатимиз фахрига, ғурурига айланган улуғ инсонлар – Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон, давлат ва жамоат арбоблари – Назир Сафаров, Шукур Саъдулла, Тўра Сулаймон, Оқилжон Ҳусанов, Келди Қодиров, Саттор Қорабоев, Шарофат Ботирова каби адиблар шу замин фарзанди эканлигидан беҳад фахрланишади.
Дарҳақиқат, мазкур вилоят иқтисодиётимизда муҳим ўрин тутадиган минтақалардан бири бўлиб, рельефи пасттекистлик, чўл ва даштлар, қирлар ва тоғли ҳудудлардан, табиий кўллардан иборат. Тоғ ён бағирларидаги адирларда лалмикор деҳқончилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик ривожланганлиги, ранг-баранг табиий манзара, ноёб ва экзотик рельеф, мўътадил иқлим мавжудлиги туризм соҳасини ривожлантириш имконини беради. Шу билан бирга тоғ ён бағирларидаги арчазорлардан ташкил топган ўрмонлар, бодомзор-у ёнғоқзорлар, шифобахш ўсимликлар ҳар қандай сайёҳни ҳам ўзига мафтун этиши табиий.
Ерости бойликларидан олтин, мис, вольфрам, волостанит, қўрғошин, рух, оҳактош, мармар, силикат ва бошқа қурилиш материаллари захираси ҳамда табиий ресурсларга бой 40 та кондан битта олтин, иккита кумуш ва учта рангли металл конларидан иқтисодиёт эҳтиёжларини таъминлаш йўлида фойдаланилмоқда. Асосий минерал хомашё ресурслари Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Фориш, Зафаробод туманлари ҳудудига тўғри келади. Жумладан, Бахмалда қопланувчи тош, мармар ва оҳактош, Ғаллаоролда цемент хомашёси, волостанит ва мармар, Ш. Рашидов туманида мармар ва силикат маҳсулотлари хомашёси, абразив ва корунд, Фориш туманида цемент хомашёси, қум-шағал заҳиралари мавжуд.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Жиззах вилояти иқтисодиётида ҳам сезиларли даражада из қолдирмоқда. Бунинг замирида иқтисодиётни босқичма-босқич бозор талабларига мувофиқ модернизация ва реконструкция қилиш, аниқ ва пухта ишлаб чиқилган миллий дастурларнинг муваффақиятли жорий этилиши муҳим роль ўйнамоқда. Иқтисодиёт ривожланишида шубҳасиз, барча ҳудудларда самарали фаолият кўрсатаётган молия институтлари, хусусан, тижорат банклари муҳим ўрин тутмоқда.
Жиззах вилоятида 12 та тижорат банкининг 41 та филиали, шунингдек, 52 та мини-банк, 64 та махсус касса аҳоли ва тадбиркорларга намунали хизмат кўрсатмоқда. Мазкур банкларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратаётган эътибори диққатга сазовор.
2017 йилда ушбу тижорат банкларининг кичик бизнес субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳажми 620,9 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этди. Шу жумладан, 148 млрд. сўми (23,9 %) саноатга, 153,7 млрд. сўми (24,7 %) қишлоқ хўжалигига, 107,1 млрд. сўми (17,2 %) савдо ва умумий овқатланишга, 93,4 млрд. сўми (15,0 %) қурилишга, 41,6 млрд. сўми (6,7 %) маиший хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига, 35,8 млрд. сўми (5,8 %) транспорт ва алоқага, 41 млрд. сўми (6,6 %) бошқа соҳаларга йўналтирилди.
Шунингдек, 2017 йилда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Айни пайтда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш долзарб масала ҳисобланади. Ушбу тармоқни молиявий жиҳатдан рағбатлантиришда «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларига қарийб 130 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилди. 2017 йилда тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятига аёлларни кенг кўламда жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлашга 73,1 млрд. сўмдан зиёд, иқтисодиётнинг турли жабҳаларида янгидан фаолият бошлаётган касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун 11,9 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилди.
Айни пайтда ривожланаётган бозор иқтисодиётини молия институтларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Яъни мамлакатимизнинг иқтисодий муваффақиятини таъминлаш, аҳоли ўртасида ижтимоий фаолликни ошириш, тадбиркорликни кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш банклар кўрсатаётган хизматлар билан чамбарчас боғлиқ.
Юртбошимизнинг мустақиллик йилларидаги дастлабки фармонлари айнан қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилишга қаратилгани бежиз эмас. Бу эса соҳа ходимларида эртанги кунга бўлган ишочини уйғотиб, меҳнатлари рўёбга чиқиши, ижтимоий-иқтисодий аҳволлари яхшиланишини тўлиқ тасаввур қилишдир. Бу жиҳат қабул қилинаётган ва аниқ мақсадга йўналтирилаётган чора-тадбирларнинг моҳиятини англаган деҳқонларга қанот бағишлади. Бу анъананинг мунтазам давом эттирилиши, яъни муҳим дастур ва лойиҳалар татбиқ этилиши соҳада бозор муносабатига тўла-тўкис жавоб берадиган ишлаб чиқариш механизмлари яратилишига сабаб бўлди. Қишлоққа саноатни олиб кириш дастури эса ижтимоий-иқтисодий ривожланиш асосини мустаҳкамлади. Шу билан бирга агросаноат мажмуини ислоҳ қилишга йўналтирилган бир қатор қонун, фармон ва қарорлар деҳқон манфаатлари устуворлигини таъминлади.
Қишлоқ хўжалигини 127 км Жанубий Мирзачўл канали, 143 км Сангзор дарёси ва 94 км Туятортар канали – Зарафшон дарёси сув билан таъминлайди. Табиий иқлими кескин континентал, йиллик ўртача ҳарорат 14–15 градусга тенг бўлиб, ёзи қуруқ ва иссиқ, қиши нисбатан юмшоқ. Бахмал, қисман Зомин, Фориш туманлари тоғли ҳудудлари ёз ойларида салқин бўлади. Вегетация даври 240–260 кун, бир йиллик қуёшли кунлар ўртача 2800–3000 соатни ташкил этади.
Жиззахлик фермерлар пахтачиликни дунё андозалари даражасига етказиш йўли билан иқтисодиётимизнинг енгил саноат тармоғи фаолиятини барқарорлаштириш, уни самарали қўллаш ҳисобига ҳосилдорликни оширишга жиддий эътибор беришмоқда. Бу жиҳатларни ўзлаштириш бўйича ўзбек зироатчиларининг имкониятлари катта эканлигини хорижлик ҳамкорларимиз ҳам яхши билишади. Бугунги кунда бундай муносабатни тўлиқ англаб етиб, самарали меҳнат қилаётган, уни ўз фаолиятига татбиқ этаётган деҳқону фермерлар барча экин туридан кўп ва мўл ҳосил олмоқда. Маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашга интилаётган кўп тармоқли фермерлар сони эса тобора кўпайиб бормоқда.
Экин майдонлари ҳақиқий эгаларига берилгани, пахтачиликда синалган тажриба қўлланилаётгани ҳамда фермерларнинг шижоати-ю, тадбиркорлиги натижасида вилоятда кейинги йилларда ҳосилдорлик ҳар гектар бошига 10–14 центнергача ошиб, рентабеллик даражаси ўсди. Шунингдек, ишчи кучи тежалаётгани ва агротехника тадбирлари оқилона татбиқ этилаётганлиги сабабли ҳосилдорлик кўпайиб, даромадлар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. Мўлжалдагидан кўп миқдорда тайёрланган хомашёни қайта ишлаш ўзига хос сафарбарлик ва тайёргарликни талаб қилади. Биринчи навбатда, мавжуд пахта тозалаш заводларини реконструкция қилиш, эскирган техника ва технологияларни замонавий ва тежамкорларига алмаштириш тақозо этилди. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг «2007–2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида»ги қарори муҳим роль ўйнади.
Мазкур қарорга кўра «Жиззахпахтасаноат ҳудудий филилали» МЧЖ таркибидаги Даштобод, Зарбдор ва Зафаробод пахта тозалаш корхоналарида жисмонан ва маънан эскирган момиқ ажратиш ускуналари замонавий, ҳар жиҳатдан талабга жавоб берадиган, тежамкорлари ҳисобига янгиланди. Натижа эса кутилган самарани бермоқда: айтайлик, ҳозирда ишлаб чиқарилган юқори навли пахта толасининг умумий ҳажми 90,1 фоизни, юқори синфга оид «Олий», «Яхши» синфлар ўртача 83,6 фоизни, шундан «Олий» синфи қийин тозаланувчи ғўза нави бўлишига қарамасдан 36,2 фоизни ташкил этмоқда. Заводлар қайта реконструкция қилингани сабабли, бир тонна пахта толасини тайёрлаш учун электр қуввати сарфи 15–20 фоизга камайди. Илгари битта заводда бир кеча-кундузда 30–40 тонна пахта толаси қайта ишланган бўлса, янги ускуналар ўрнатилгач, бу рақам 50–60 тоннани, энг муҳими, сифатли тола олиш 98,6, тола чиқиш ҳажми эса 33,4 фоизни ташкил этмоқда.
Деҳқончиликда «сифатли уруғ – ҳосилдорлик гарови», дейишади. Бу гап бежизга айтилмаган. Корхоналарда ускуналарни янгилаш жараёнида ана шу масалага ҳам алоҳида эътибор берилди. «Ғўза уруғчилигини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор асосида заводларда тукли ва туксиз уруғлик чигит тайёрлаш цехлари фаолияти йўлга қўйилди. Янги технологияда тайёрланган уруғлик чигитнинг унувчанлиги ўрта ҳисобда 3–4 фоизга ошиши барча талабларга тўла жавоб бериши билан бир қаторда, ўта сифатли бўлгани учун гектар бошига сарфи кескин камайди. Бу эса ғўза экиладиган ер майдони салмоғини ошириб, уруғлик чигит сарфини 30–40 фоизга камайтириш, пахта хомашёси етиштириш харажатини сезиларли даражада қисқартириш ва ҳосилдорликни ошириш, пахта ёғи ишлаб чиқариш ҳамда озиқ-овқат ресурсларини кўпайтиришда асосий роль ўйнамоқда.
Ҳисобот йилида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш юзасидан қабул қилинган дастурларга мувофиқ жами 1076 та, шу жумладан, 113 та қорамолчилик, 25 та паррандачилик, 37 та балиқчилик, 59 та асаларичилик, олтита эчкичилик, 14 та қўйчилик, 12 та қуёнчилик, 81 та узумчилик, 228 та интенсив боғдорчилик, 15 та музлаткичли омборхона ва 187 та қайта ишлаш йўналиши бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Натижада 1694 бош қорамол, 504,0 минг бош парранда, 3148 та асалари оилалари парвариши ҳамда 379 гектар сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 2937 та янги иш ўринлари яратилди. Боғдорчилик бўйича 218 та хўжалик субъекти 728 гектар ер майдонида интенсив боғ, 76 та субъект 462 гектар ерда янги токзор барпо этди.
Албатта, барча тармоқларнинг мунтазам ривожланиши учун электр қувватлари ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириб бориш талаб этилади. Бу борада энергетикa соҳaсини ривожлaнтиришгa қaрaтилаётгaн чорa-тaдбирлaргa мувофиқ Зафаробод туманида энг зaмонaвий нефтни қaйтa ишлaш комплекси бaрпо этилмоқда. Умумий қиймaти 2,2 млрд. доллaрга тенг бўлгaн ушбу лойиҳa йилигa беш млн. тоннa нефть хомaшёсини қaйтa ишлaш имконини берaди.
Президентимизнинг Қозоғистон вa Россия дaвлaтларига тaшрифлaридa эришилгaн сaмaрaли музокaрaлaр нaтижaсидa мaжмуa учун хомaшё яқиндa бaрпо этилaдигaн 95 километр нефть қувури орқaли еткaзиб келинaди. Бу эса энергия ресурслaри хaрaжaтини кескин кaмaйтириб, иқтисодий сaмaрaдорликка ижобий таъсир кўрсатaди. Мaжмуaнинг геогрaфик жиҳатдан энг қулай жойлaштирилганлиги ишлaб чиқaрилаётгaн мaҳсулотни мaмлaкaтимизнинг бaрчa ҳудудлaригa вa экспортгa минимaл хaрaжaтлaр билaн еткaзиш имкониятини яратади. Зaводдa углеводород хомaшёсини чуқур қaйтa ишлaш бўйичa энг зaмонaвий, экологик вa энергетик жиҳaтдaн сaмaрaдор технологиялaр ўрнaтилaди. Улaр aсосидa жaҳон стaндaртларигa жaвоб берaдигaн мотор вa aвиaция ёқилғиси, бензол, мaзут, битум вa бошқa нефть мaҳсулотлaри ишлaб чиқaрилaди.
Aвиaция керосини ишлaб чиқaриш миқдорини кўпайтириш ҳaво кемaлaрининг пaрвоз геогрaфиясини сезилaрли дaрaжaдa кенгaйтириш, етaкчи хорижий aвиaкомпaниялaр билaн мувaффaқиятли ҳaмкорлик ўрнатиш орқaли йўловчи ҳамдa юк сaмолётлaрининг трaнзит рейслaри оширилaди. Мазкур мaжмуaнинг ишгa туширилиши ҳисобига икки мингдaн зиёд, соҳaгa aлоқaдор вa хизмaт кўрсaтиш тaрмоғидa 14 минг нафар кишининг бaндлиги тaъминлaнишигa эришилaди.
Жиззах шаҳрида яна бир зaвод Президентимизнинг 2017 йил 13 июндaги «Хорижий инвестициялaр иштирокидaги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive корхонaсини тaшкил этиш тўғрисидa»ги қaроригa мувофиқ, «Ўзaвтосaноaт» AK вa Peugeot Citroen Automotive гуруҳи ўртaсидaги келишув aсосидa қурилмоқдa. «Ўзaвтосaноaт», «Pejo Sitroyen» гуруҳи ҳамда Фрaнциянинг етaкчи aвтомобиль ишлaб чиқaрувчилaри ўртасида қурилaётгaн ушбу қўшмa корхонa Ўзбекистон aвтомобиль сaноaтининг истиқболигa хорижликлaрнинг кaттa ишончи сaмaрaсидир.
– Қўшмa корхонaни бaрпо этишдa Ўзбекистон Президентининг шaхсaн қўллaб-қуввaтлaши вa ўзбекистонлик шериклaр билaн сaмaрaли келишувни юксaк қaдрлaймиз, – дейди «Pejo Sitroyen» гуруҳи вице-президенти Кристоф Бержеран. – Бу лойиҳa бизнинг стрaтегик режaлaримизгa тўлиқ мос бўлиб, енгил тижорaт aвтомобиллaри бизнесини ривожлaнтириш вa ҳудуд иқтисодиётини юксaлтириш учун кaттa имкониятдир.
Янги зaводдa йўловчи вa юк тaшишгa мўлжaллaнгaн «Peugeot» ва «Citroen» енгил тижорaт aвтомобиллaри ишлaб чиқaрилaди. Қўшмa корхонaнинг устaв кaпитaли 30 млн. евро бўлиб, aмaлгa ошириш учун умумий қиймaти қaрийб 130 млн. евролик инвестиция жaлб этилмоқда. Зaвод қурилиши учун «Жиззaх эркин иқтисодий» зонaсидa 45 гектaр ер aжрaтилди. Президентимиз қaрори билaн лойиҳa иштирокчилaри учун бир қaтор солиқ вa божхонa имтиёзи ва преференциялар берилди. «Pejo Sitroyen» гуруҳи янги технологиялaр, зaмонaвий ишлaб чиқaришни тaқдим қилaди ҳaмдa ходимлaрни ўқитaди. Зaвод ишлaб чиқaриш вa сифaтни бошқaриш бўйичa зaмонaвий хaрид, еткaзиб бериш вa сотиш тизимлaригa мувофиқ фaолият юритaди.
2018 йил мaй ойигa қaдaр инвестиция лойиҳaси доирaсидa корхонaнинг қурилиш-монтaж ишлaри aмaлгa оширилaди вa 2019 йилдa корхонa мaҳсулот ишлaб чиқaришни бошлaйди. У йилигa 16 минг донa зaмонaвий aвтомобиль ишлaб чиқaриш қуввaтигa эгa бўлиб, ушбу aвтомобиллар ички бозордaн тaшқaри яқин вa узоқ хориж дaвлaтлaригa ҳaм экспорт қилинaди. Ишлaб чиқaришнинг биринчи йилидaн бошлабоқ, бутловчи қисмлaр тайёрловчи «Ўзaвтосaноaт» тизимидaги 30 гa яқин йирик, 160 дaн зиёд ўртa вa кичик корхонaлaрни жaлб этиш йўли билaн кaмидa 50 фоиз мaҳaллийлaштириш дaрaжaсини тaъминлaш режaлaштирилмоқдa.
Бундан ташқари «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 2018 йил март ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган «Ming Yuan Silu Industru» МЧЖ ХКда кенг ассортиментдаги ойна маҳсулотлари ва шиша идишлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур корхона маҳсулоти нафақат вилоят истеъмолчилари, балки қўшни минтақалар учун ҳам кенг имкониятлар эшикларини очиб беради.
Шу билан бирга «Жиззах вилоятини 2017–2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури»га асосан 2017 йилда қиймати 1041,8 млрд. сўмлик 1780 та лойиҳа амалга оширилди, 8378 та иш ўрни яратиш учун тижорат банкларининг 401,3 млрд. сўмлик кредит маблағлари жалб этилди. Ушбу лойиҳаларнинг 333 таси саноат, 760 таси хизмат кўрсатиш, 687 таси қишлоқ хўжалиги соҳасида ташкил этади. Бунинг натижасида 50 турдаги янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, жумладан, барча автотранспорт воситалари учун тормоз калодкалари ва накладкалар, тикув машиналари, пўлатдан метиз ва фурнитуралар, турли хилдаги полипропилен қувурлар, фитинглар, қувурлар монтажи учун винтеллар, аксессуарлар, электр қувватини тежовчи лампалар ва бошқа янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Жиззах вилоятининг 2017 йилда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳудудий дастурига мувофиқ умумий қиймати 57,4 млн. долларга тенг бўлган 3 та лойиҳадан 37,3 млн. доллари хорижий инвестицияларга мўлжалланган вазифа 100,2 фоизга бажарилди.
Жорий йил январь ҳолатига 82 та хорижий сармоялар иштирокидаги қўшма корхона мавжуд бўлиб, 82 таси самарали фаолият юритмоқда. 2018 йилда вилоятда учта қўшма корхона ташкил этилди. Айни пайтда вилоятнинг Зафаробод туманларида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар мавжуд эмас.
Хорижий корхоналар қуйидаги соҳаларда самарали фаолият кўрсатмоқда, жумладан:
● енгил саноат соҳасида – 15 та;
● электротехника соҳасида – 12 та;
● қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида – 25 та;
● машинасозлик ва металлни қайта ишлаш соҳасида – 1 та;
● озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида – 15 та;
● кимё ва нефткимё маҳсулотлари и/чиқариш соҳасида – 1 та;
● хизматлар кўрсатиш соҳасида – 8 та;
● бошқа соҳалар бўйича – 6 та.
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган, шундан 2017 йил январ-декабр ойларида вилоятда 16 та корхоналарда 32 турдаги 32,8 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланган бўлиб, 6 та корхоналар томонидан 35,6 млрд.сўмлик 16 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариши ҳисобига режага нисбатан 108,6 фоизга бажарилди.
Жумладан; Зомин туманида «Trust Elektroniks» МЧЖ томонидан 33,3 млрд. сўмлик (компьютер мониторинглари, электр гўшт қиймалагич, ҳимояланган симлар) ҳамда Жиззах шаҳрида «Beek Еlektro» МЧЖ томонидан 1,7 млрд.сўмлик (бир томонлама электр ўчиргич, бир томонлама тўғри тўртбурчакли электр ўчиргич, икки томонлама электр ўчиргич, икки томонлама тўғри тўртбурчакли электр ўчиргич, бир томонлама розетка, бир томонлама тўғри тўртбурчакли розетка, икки томонлама розетка, икки томонлама тўғри тўртбурчакли розетка, телефон розеткаси) ва «Супер сантехник элемент» МЧЖ лар томонидан 577,0 млн.сўмлик (сантехника) махсулотлари, «Азия Пласт Капитал» ХК томонидан 7,5 млн.сўмлик (томчилатиб суғориш мосламаси), «Олмачи полимер» МЧЖ томонидан 24,0 млн.сўмлик (ёғоч ўрнини босадиган) маҳсулот, «Давр-М» МЧЖ томонидан 6,0 млн.сўмлик (қуюлтирилган сут) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Юқоридаги корхоналар томонидан 12,9 млрд. сўмлик йўқотилган ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўрнини қоплаш мақсадида қўшимча 2018–2020 йилларда 3 та корхоналарида 7 турдаги 43,6 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари белгиланган.
Дастур бўйича 2018 йилда вилоятда 21 та корхоналарда 37 турдаги 32,9 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги «2016–2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 55-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоятнинг шаҳар ва туман дастурлари ишлаб чиқилди. Дастур асосида ўтган йили умумий қиймати 309,3 млрд. сўмлик 4287 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 310 та алоқа ва ахборотлаштириш корхонаси, 38 та молиявий хизмат кўрсатиш, 107 та транспорт хизматлари, 415 та яшаш ва овқатланиш, 53 та таълим, 1324 та савдо, 105 та соғлиқни сақлаш, 448 та шахсий хизмат, 63 та кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган хизмат, 32 меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синов ва таҳлил соҳаси хизматлари, 268 та ижара ва прокат йўналиши объектлари, 802 та бошқа турдаги шохобчалар фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасидаги хизматлар 2494,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 105,2 фоиз ўсишга эришилди. Дастурнинг прогноз параметри ижроси таъминланиши туфайли соҳанинг ЯҲМдаги улуши 42,4 фоизни ташкил этди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январдаги «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолияти ва қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси тақдим этган зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли саноат ва қурилиш корхоналари фаолияти вилоят рақобат бошқармаси, тегишли давлат ва хўжалик юритувчи идоралар билан биргаликда таҳлил қилинди.
Таҳлил натижаларига асосан вилоятдаги бешта (Ғаллаоролдаги «Qo‘ytosh koni» МЧЖ ҚК, «Ойбек Диёр» МЧЖ ва Жиззах шаҳридаги «Jizzax elit poyafzal» МЧЖ ҚК, «Buston olami» МЧЖ, Зоминдаги «Жиззах қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ) зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли саноат ва қурилиш корхоналарини соғломлаштириш бўйича дастурлар вилоят рақобат бошқармаси, хўжалик бошқаруви идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқилди.
«Йўл харитаси» дастурида кўзда тутилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда мазкур корхоналар томонидан, яъни:
● жами 646,5 млрд. сўмлик, шундан 202,8 млрд. сўм ўз маблағлари жалб қилинди;
● ишлаб чиқариш қувватлари даражаси ўртача 63,1 фоизга етказилди;
● 65,6 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва хизмат кўрсатилди;
● 2937 та янги иш ўрни яратилди;
● 5,7 млрд. сўмлик фойда олинди.
Жиззах шаҳрининг Навоий кўчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида кўп қаватли тураржойлар ҳамда маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилмоқда. Шу жумладан, ҳудуд аҳолисига, туғиш ёшидаги аёлларга ҳамда болаларга малакали, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш учун соғлиқни сақлаш муассасаларида 16,2 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва технологик жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.
Ҳисобот даврида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича вилоятда 33264 та иш ўринлари яратилиб, режа 103,5 фоизга бажарилди. Шундан мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этилган иш ўринлари 17186 тани ташкил этди, жумладан:
Ушбу яратилган иш ўринларининг 13199 таси хотин-қизлар, 16015 таси ёшлар, 7610 таси касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун ажратилди.
Хуллас, жиззахлик бободеҳқон, азми қатъий тадбиркор, миришкору чорвадор, қўли гул қурувчилар воҳа қиёфасини тубдан ўзгартиришга интилаётгани ҳар бир жабҳада яққол кўриниб турибди. Энг аввало, улар ўз сўзига содиқ шу юртнинг асл фарзандлари сифатида давлат ва ҳудудий дастурлар моҳиятидан келиб чиқиб, маҳаллий ва давлат идоралари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишлари кўпдан-кўп ютуқларга сабаб бўлмоқда. Воҳада ана шундай танти, мард ва олийжаноб кишиларнинг сафи кенгайиши янада юксак чўққиларга йўл очиши шак-шубҳасиз!