Элон Маскнинг «SpaceX» ва NASA космосда 168 кун бўлган астронавтларни қайтаришди. NASA учун бу 50 йилдан ортиқ вақт ичида одамларнинг сувга тунги вақтда биринчи қўнишидир.
Бортида астронавтлар бўлган «SpaceX» компаниясининг Crew Dragon космик кемаси АҚШнинг Флорида штатидаги Панама шаҳри яқинидаги Мексика кўрфазига қўнишни амалга оширди. Бу ҳақида Американинг NASA космик агентлиги сайтида хабар берилган.
Go Navigator космик кемани олган космонавтлар учун юборилган. Режага кўра, улар вертолёт билан қирғоққа етиб келишлари ва у ердан самолёт билан Хюстон шаҳрига учиб кетишлари керак.
Кема Москва вақти билан соат 09:56 да қўнган. Экипаж Dragon’нинг қайтиши 1968 йилдан бери биринчи тунги космонавтларнинг сувга қўнишини англатади, деб ёзади «The New York Times». Охирги марта бундай қўнишни Ой атрофида биринчи бўлиб учган учта Apollon-8 космонавти амалга оширган эди.
NASA астронавтлари Майкл Хопкинс, Шеннон Уокер ва Виктор Гловер 168 кун космосда бўлганидан сўнг, шунингдек, JAXA астронавти Соити Ногути Ерга қайтиб келишди. Уларнинг қайтиши «SpaceX» ва NASA’нинг инсониятни Халқаро космик станцияга (ХКС) жўнатиш бўйича биринчи мунтазам топшириғини якунлаганлигини англатади.