Bunaqa til mavjud emas “Русский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўтган ҳафта биржа савдолари якунларига кўра, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 8,44 миллиард долларга ўсиб, 211 миллиард долларга етди.
Бундан аввалги максимал кўрсаткич январь ойида қайд этилган. Ўшанда “Tesla» ва «SpaceX» раҳбари Элон Маскнинг бойлиги 210 миллиард долларга етган эди. «Bloomberg» маълумотларига кўра, сўнгги ойларда Маскнинг бойлиги 181 миллиард долларгача камайган.
Март ойининг ўрталаридан буён Amazon акцияларининг қарийб 20 фоизга ўсиши фонида Безоснинг бойлиги ҳам ўсмоқда. Агентликнинг таъкидлашича, бундай ўсишга Пентагоннинг 2019 йилда Microsoft билан тузган 10 миллиард долларлик «булутли» сақлаш инфратузилмасини яратиш бўйича шартномани бекор қилиши ҳақидаги янгиликлар ҳам таъсир кўрсатган.