Нефть яна арзонлашди

     Ўтган душанба куни кечга бориб қора олтин нархи 4-5 фоизга арзонлашиб кетди, дейилади шу куни бўлиб ўтган биржа савдоси якуни бўйича тарқатилган хабарда.
     Жумладан, Brent маркали нефтнинг июнь ойи учун белгиланган фьючерс нархи 4,49 фоизга пасайган ва бир баррели учун нарх 61,88 доллар этиб белгиланган. WTI маркасининг эса май ойи фьючерс нархи 5,16 фоизга арзонлашган. Айни пайтда унинг бир баррелига 58,28 доллар берилмоқда.
     Хабарда таъкидланишича, шу куни кундузи нефть икки фоизга арзонлашган эди, кечга бориб, яъни АҚШда савдо очилиши билан нарх тушиши яна тезлашган ва уч фоизгача пасайган.
     ОПEК+ коронавирус пандемияси туфайли нефтга бўлган талаб тушиб кетгандан кейин 2020 йил май ойидан бошлаб кунлик нефть қазиб олишни 9,7 миллион баррелгача қисқартирган эди. Кейинчалик вазиятга қараб ушбу кўрсаткичга тузатишлар киритилди ва шу йил апрель ойига келиб кунига 6,9 миллион баррель қора олтин қазиб олинадиган бўлди.
 
Манба: ria.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.