ФАО ва ШҲТ қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ривожлантириш йўлларини муҳокама қилмоқда

     2022 йил 28 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини соддалаштириш бўйича қўшма йиғилиш ташкил қилдилар. Ушбу йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг тегишли вазирликлари мутахассислари иштирок этишди. Тадбирда ФАО ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD)нинг техник тақдимотлари намойиш этилди.
     «2020-йилда коронавирус пандемияси сабаб бўлган инқироздан сўнг чегаралар ёпилган ва озиқ-овқат етказиб бериш занжирлари узилиб қолганда биз дуч келган тўсиқлар марказ ташкил этилишнинг сабабларидан бири бўлди. Шу муносабат билан, Президент Қарорига биноан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг стратегик таҳлилини амалга ошириш мақсадида ISCAD ташкил этилган бўлиб, бу соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича янада самарали сиёсат, дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ички бозор ва халқаро даражада рақобатбардошликни оширишга хизмат қилмоқда. Фикримча, таҳлилий ишимиз ва ахборот маҳсулотимиз минтақамиз учун ҳам, ШҲТга аъзо давлатлар учун ҳам жуда фойдали бўлади”, – деди ISCAD директори, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Алишер Шукуров.
     Учрашув давомида трансчегаравий савдони енгиллаштириш йўллари (шу жумладан, яшил йўлакларни ташкил этиш), шунингдек, трансчегаравий улгуржи тақсимлаш марказларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
     ШҲТ давлатлари дунёдаги энг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчилар экани ҳамда уларнинг халқаро озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларининг узлуксиз ишлашини таъминлашдаги иштироки жаҳон озиқ-овқат бозорида барқарорликни сақлашга хизмат қилиши таъкидланди.
     2019 йил 2 ноябрда Тошкент шаҳрида ўзаро англашув меморандуми имзоланганидан буён ФАО ва ШҲТ ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш фаоллашди. ФАО Бош директори ўринбосари Владимир Рахманин 2022 йил 28 сентябрь куни бўлиб ўтган учрашувда таъкидлаганидек, “ФАО ва ШҲТ ўз фаолиятини ўзаро ҳурмат, ўзаро манфаатдорлик, бир-бирини янги билим ва тўпланган бой тажриба билан бойитиш асосида қурмоқда. 2024 йилгача аниқ иш режа бор. Ўтган йили ШҲТ ўзининг 20 йиллигини нишонлади. 16 октябрь куни ФАО ўзининг 77 йиллигини Бутунжаҳон озиқ-овқат кунида нишонлайди. Биз бир-биримиз билан билим ва тажриба алмашамиз. Ҳозир дунё мисли кўрилмаган қийинчиликларга дуч келган бир пайтда ҳамкорлик, саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, бир-бирини тинглаш истаги ва қобилияти, ўзаро ҳурмат айниқса муҳимдир”.
     Учрашувда таъкидланганидек, ФАО ҳар доим барча даражадаги очиқ ва самарали савдо тизимини қўллаб-қувватлаб келади, бу нафақат барча муҳтожларни озиқ-овқат билан таъминлаш, балки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнини янада самарали ташкил қилиш имконини беради. Бўлиб ўтган муҳокама ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини фаоллаштириш жараёнини янада олдинга силжитиш имконини берди ва бу қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қашшоқликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.