ФАО Бутунжаҳон асаларилар кунини нишонлайди

     Тошкент, 20 май 2021 йил– 2018 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 20 майни Бутунжаҳон асаларилар куни деб эълон қилди. Ҳар йили ушбу сана кенг жамоатчиликнинг эътиборини ҳам асаларилар ва бошқа чанглатувчиларнинг инсон ва сайёрамиз соғлигини сақлашда тутган муҳим ўрни ҳам  бугунги кунда улар дуч келаётган кўплаб таҳдидларга қаратиш имконини беради.
     Бу йил Бутунжаҳон асаларилар йили ниҳоятда мураккаб кўплаб мамлакатлар COVID-19 пандемиясининг оқибатлари билан кенг миқёсли курашни давом эттираётган тарихий бир даврда нишонланмоқда. Унинг мақсади – атроф муҳитни тиклаш ва чанглатувчиларни ҳимоя қилишга эътибор берган ҳолда COVID-19 пандемияси сабаб бўлган озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги турмуш кечириш манбаларига бўлаётган таҳдидларга қарши курашиш бўйича глобал ҳамкорлик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларга кўмаклашишдир.
     ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси билан биргаликда қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган «Асаларичиликни барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш» Техник Ҳамкорлик Дастурини амалга оширмоқда. Шу билан бирга, Дастур Ўзбекистон Президентининг «Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини амалга оширилишига ҳам катта ҳисса қўшади.
     «Ушбу Дастурни амалга оширишда Ўзбекистонда асаларичилик соҳасига инновациявий технологияларни жорий этиш, янги ускуналарни етказиб бериш, асаларичилик бўйича мутахассисларни тайёрлашга қаратилган таълим муассасаларининг салоҳиятини ошириш, шунингдек дарсликларни таржима қилиш, чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликни ривожлантириш бизнинг асосий вазифаларимиз қаторига туради», – дейди ФАО нинг Ўзбекистондаги Вакили Ўринбосари Шерзод Умаров. – «Бундан ташқари, Дастур доирасида асаларичилар учун инновацион ахборот алмашиш тизими ҳам ишлаб чиқилган».
     Бу асаларичилар барча зарур илмий ва статистик ахборотлар, шунингдек асалар колонияларининг жойлашуви тўғрисидаги маълумот ва пестицидлардан фойдаланиш тўғрисида эрта огоҳлантиришни ўз ичига олган мобил иловадир. Таъкидлаш жоизки, Дастурни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистондаги асосий асаларичилик маҳсулотларининг қўшимча қиймат занжирларини ўрганишда гендер таҳлилига ҳам эътибор қаратилади.
Бутунжаҳон асаларилар куни ҳукуматлар, ташкилотлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва барча фуқароларга чанглатувчилар ва уларнинг яшаш жойларини ҳимоя қилиш, уларнинг сони ва хилма-хиллигини ошириш, шунингдек асаларичиларга ёрдам кўрсатиш ва асаларичилик соҳасини барқарор ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш имкониятини беради. Асаларилар ва асаларичилик табиат ва қишлоқ хўжалигида муҳим роль ўйнайди, қишлоқ жойларида яшаш ва муносиб иш билан таъминлаш манбаи ҳисобланади, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳамлаш ва овқат сифатини яхшилашга ҳисса қўшади.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.