ФАО Қашқадарё вилоятининг қурғоқчил туманидаги қудуқни қайта тиклашга ёрдам берди

     Мутахассисларнинг фикрича, яйловлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш, шунингдек, чорва молларини меъёридан кам боқиш зарарли ҳисобланади. Шунинг учун, чорва моллари учун сув қудуқларининг яйлов ҳудудларида бир текис жойлаштирилиши жуда муҳим аҳамият касб этади.
     Бироқ, чўл ва чала чўл яйловларидаги кўпгина қудуқлар вақт ўтиши билан ишдан чиқади ҳамда уларни қайта тиклаш анча мураккаб ва қиммат жараён ҳисобланади.
     ФАО/ГЭФнинг “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” минтақавий лойиҳаси маҳаллий чорвадорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани Тахам қишлоғи яқинида жойлашган қудуқни таъмирлашга ёрдам берди.
     “Тахам” қишлоғининг аҳолиси 1,5 минг кишини ташкил қилади. Қурғоқчил иқлими сабабли чорвачилик маҳаллий аҳолининг учун асосий даромад манбаига айланган.
     Мазкур қишлоқ атрофида ҳаммаси бўлиб 3 мингдан ортиқ қўй боқилади. Юқорида айтиб ўтилган қудуқ – ушбу аҳоли пунктидаги қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ягона сув манбаи ҳисобланади. Уни тиклаш учун 90 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди, таъмирлаш ишлари икки ойдан кўпроқ давом этди. Эндиликда маҳаллий аҳоли ундан кунига 40 кубометргача сув олиш имконига эга бўлди.
     “Биринчи навбатда, илгари фойдаланилмаётган яйловлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Бу меъёрдан ортиқча фойдаланиб келинаётган яйловларда чорва молларини боқиш юкламасини камайтиришга имкон беради. Чорва молларини яйловлар бўйича бир текисда боқилишини таъминлаш қурғоқчил дашт ҳудудлари учун катта аҳамият касб этади. Бу маҳаллий ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг сақланишига ҳам ҳисса қўшади”, – дейди лойиҳанинг миллий менежери Муҳаммаджон Қосимов.
     Янги қудуқнинг ишга туширилиши маҳаллий аҳолининг қувончига ва уларда эртанги кунга ишонч пайдо бўлишига сабаб бўлди.
     “Бу биз учун катта ёрдам бўлди”, – дейди “Ғузор қоракўлчилик” МЧЖ директори Отабек Исматов. – “Хўжалигимиз қоракўлчилик билан шуғулланади. Биз қимматбаҳо қоракўл терилари, шунингдек, гўшт ва жун етказиб берамиз. Хўжаликнинг 86 минг гектар яйлов майдони ва 40 мингдан зиёд чорваси бор. Келажакдаги режаларимиз катта, қўйлар бош сонини кўпайтириш ва хўжаликни ривожлантиш ниятидамиз”.
     Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида ердан фойдаланишни яхшилаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ҳамда табиий ресурсларни комплекс бошқариш бўйича амалиётлар кўламини кенгайтириш “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” минтақавий лойиҳасининг асосий мақсади ҳисобланади. Ўзбекистонда бу лойиҳа Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши БМТнинг қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ва БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий конвенциясини амалга оширишга ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда.
 
 
Фото: ФАО, муаллиф: Гузал Файзиева

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.