ФАО қишлоқ аҳолисининг даромадларини оширишга ёрдам бермоқда

     Янги йил Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудлари қишлоқ аҳолиси учун хушхабар билан бошланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) уларни янги агросаноат ускуналари билан таъминлади, бу эса қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади, шунингдек, уй хўжаликлари даромадларини оширади. Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманлари, Хоразм вилоятининг Урганч ва Янгибозор туманлари, Қорақалпоғистоннинг Қораўзак ва Беруний туманларидаги томорқа хўжаликлари 30 та иссиқхона ва 25 та мотокултиватор олдилар.
 
 
     Кўмак Глобал экологик жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилаётган ва ФАО томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаси доирасида кўрсатилди.
     Янги иссиқхоналар лойиҳа ҳисобидан бенефициарларнинг томорқа ер участкаларига ўрнатилди. ФАО мутахассислари иссиқхона эгаларига сабзавот экинларини экиш бўйича тавсиялар беришди. Чунки, иссиқхоналарда тўғри ташкил этилган иш бутун йил давомида юқори ва барқарор даромаднинг калитидир. ФАОнинг Ўзбекистонда бошқа лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ҳам томорқа хўжаликларига иссиқхоналар қуриб берилган бўлиб, амалиётнинг кўрсатишича, ушбу иссиқхоналар бизнеси йилига 10 миллион сўмдан 30 миллион сўмгача даромад келтириши мумкин.
     Ўз навбатида, ер участкаларини ишлов беришда мотокултиваторлар катта ёрдам бермоқда. Улар ишни анча осонлаштиради ва тупроққа ишлов бериш ҳамда экиш учун тайёрлашда меҳнатнини енгиллаштирмоқда. Имкониятлар шудгорлаш, култивация қилиш, эгат олишни ўз ичига олади ва турли хил қўшимча жиҳозлар нафақат ерга ишлов бериш, балки пичан тайёрлашга, юк ташишга ва бошқа ишларни бажаришга имкон беради.
     “Иссиқхоналарни ва қишлоқ хўжалиги техникаларини топшириш орқали биз қишлоқ аҳолисининг даромадларини барқарор ошириш, уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ўзини озиқ-овқат билан таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Эслатиб ўтиш жоизки, тўйиб овқатланмасликка қарши курашиш Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсадидан бири бўлиб, ФАО мандатида марказий ўрин тутади. Етказиб берилган иссиқхона ва мотокултиваторлар лойиҳа ҳудудларидаги миллий боғлар ва қўриқхоналарнинг қўриқланадиган ҳудудларига юкламани камайтиради деган умиддамиз”, – деди ФАО лойиҳаси миллий координатори Азиз Нурбеков.
     Айтиш жоизки, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экотизим деградациясининг олдини олиш мақсадида буғдой ишлаб чиқариш ва самарали ер тузиш технологиялари ва экологик ёндашувлар каби ишлар бажарилмоқда. Шу билан бирга, биохилма-хилликни сақлаш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга хизмат қилувчи тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи қишлоқ хўжалигини амалиётларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.