Қишлоқ аёллари кунига бағишланган форум ва “Қишлоқ аёлига эҳтиром” байрам тадбири

     2022-йил 13-октябр куни Тошкент шаҳридаги International hotel Tashkent мехмонхонасида 15-октябр Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан “Қишлоқ ҳудудларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболлари ва аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки” мавзусидаги Форум ҳамда “Қишлоқ аёлига эҳтиром” номли тантанали тадбир ташкил этилди.
     Ташкилотчилар: ЎзР Олий Мажлис Сенати, ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ЎзР Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), АҚШ Ҳалқаро Тараққиёт Агентлиги (УСАИД) ҳамда “Ўзбекистон аграр соҳа аёллари” уюшмаси.
     Тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, айниқса, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган аёллар турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг муаммоларига ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, қишлоқ жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш учун яратилган имконият ва шарт-шароитлар билан таништиришдан иборат.
     Ўтказилган Форумда ЎзР Олий Мажлис Сенати раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева, ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО)нинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлари вакили Пол Политис, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси раиси Адиба Ахмеджанова ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, мамлакатда  хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик ва фермерлик соҳасида муносиб иштирокини таʼминлаш, истеъдодларини рўёбга чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлашди.
     Иштирокчилар қишлоқ ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий юксалишида, хусусан, аграр соҳада мамлакатимиз экспорт салоҳияти ва саноатини юксалтиришда хотин-қизларнинг роли, қишлоқ аёлларининг соғлиғини мустаҳкамлаш, оналик ва болалик мухофазаси ва ижтимоий ҳимоясига оид амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишди.
     Шунингдек, “Қишлоқ аёлига эҳтиром” номли байрам тадбирида турли касб эгалари бўлган қишлоқ аёлларига эҳтиром кўрсатилиб, сидқидилдан самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ хотин-қизларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.
     Қайд этиш керакки, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг 41,3 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, республикада фаолият юритаётган 80 мингдан ортиқ фермер хўжаликларнинг деярли 6 мингтасига аёллар раҳбарлик қилмоқдалар. Республикамиз бўйича 688 минг гектардан ортиқ томорқа ерларида асосан хотин-қизларимиз меҳнат қилиб, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таʼминлашда иштирок этмоқдалар.
     Ушбу кўрсаткичлар республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир.
     Маълумот учун: БМТ Бош Ассамблеясининг 2007-йил 18-декабрдаги «Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш» тўғрисидаги резолютсиясига асосан 15-октябр Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб, қишлоқ аёллари алоҳида эътироф этилмоқда.
     Республикамизда ҳам ушбу кун давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида кенг нишонланмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда турли даражадаги кенг қамровли тадбирлар ташкил этилмоқда.
 
     ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев:
     — Бугунги кунда агросаноат мажмуидаги 20 дан ортиқ вазирлик, қўмита, агентликларнинг Марказий аппаратида 1386 нафар ходимларнинг 230 нафари хотин-қизлар бўлиб, улардан 30 дан зиёди турли даражадаги раҳбар аёллардир. Тизим ташкилотларидаги 177,9 мингдан ортиқ ходимларнинг 47,6 минг нафари хотин-қизлар, улардан 650 нафарга яқини раҳбар аёллардир. Бугунги кунда агросаноат мажмуи тизимидаги 23 та илмий-тадқиқот институтларидаги 2,8 мингдан зиёд илмий ходимларнинг 912 нафари хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 60 дан ортиғи раҳбар хотин-қизлар. Улар қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларини илмий асосда ривожлантириш борасида самарали меҳнат қилмоқдалар.
 
     USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаела Мередит:
     — USAID қишлоқ аёлларини иқтисодиётнинг барча жабҳаларида қўллаб-қувватлайди. USAIDнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган, умумий қиймати 3,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги Аёллар иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ташаббуси тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш ўқув дастурлари орқали қишлоқ аёлларига иш топишда кўмаклашади. Бундан ташқари мазкур ташаббус доирасида биз ўқув дастур битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари ёки иш билан таъминланишлари учун молиявий ва техник кўмак кўрсатамиз.
 
     ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров:
     — ФАО қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш орқали қишлоқ аёлларини даромад келтирувчи муқобил фаолиятга жалб қилиш, улар учун янги имкониятлар яратишга ҳисса қўшади. Янги даромад манбалари эса аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга, бунинг натижасида яна-да соғлом ва билимли ёш авлоднинг камол топишига таъсир кўрсатади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.