“SpaceX” ва “Tesla” асосчиси Элон Маск бир кунда 5,1 миллиард доллар йўқотди. Бунга “Tesla” электромобилининг автоҳалокатга учраши сабаб бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШнинг Техас штатида “Tesla” электромобилининг автопилот режимида бўлгани тахмин қилинаётган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлган. Маск бунга жавобан ЙТҲга учраган “Tesla” автомобилида автопилот режими ўрнатилмаганини айтган.
Автоҳалокатга оид хабарларнинг кенг тарқалиши ортидан 24 соат ичида Маскнинг бойлиги $5,1 миллиардга, “Tesla” акциялари 3,4 фоизга камайган.