Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази июль якунлари бўйича Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида талабнинг пасайишини қайд этди.
Кўчмас мулк бозорида битимлар сони камайишининг асосий сабаблари – эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви бўлиб, потенциал харидорлар ҳозирги бозор шароитларида битимлар тузишни фойдасиз ҳисоблаб, ноаниқликлар тарқалишини кутишади.
Талабнинг сезиларли даражада пасайиши сабабларидан яна бири – аҳолига берилган ипотека кредитлари сонининг камайиши.
Марказий банк маълумотларига кўра, июль ойида ипотека кредитлари сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга камайган. Июнь ойида эса пасайиш 53 фоизни ташкил этди.