Элон Маск бир кунда 2,1 миллиард доллар йўқотди

     «Tesla» бош директори Элон Маск бир кунда 2,1 миллиард доллар йўқотди. «Forbes»нинг Real-Time рейтинги маълумотлари шундан далолат беради.
     Маскнинг капитали 170,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Рейтингнинг биринчи поғонасида Amazon асосчиси Жефф Безос қолмоқда. Кеча хабар қилинганидек, дунёдаги энг бой одамнинг бойлиги 200 миллиард доллардан ошди. Кун давомида Безоснинг бойлиги 2,2 миллиард долларга кўпайиб, 201 миллиардга етди.
     Аввалроқ «Tesla» 2021 йилнинг биринчи чорагини рекорд даражада фойда билан якунлагани маълум бўлди. Январь-март ойларида у 27 баравар ўсиб, 438 миллион долларни ташкил этди (ҳар бир акция учун 0,39 доллар).
     Даромад 5,99 доллардан 10,39 миллиард долларга ошди. Бироқ, ҳисоботлар чоп этилгандан сўнг ишлаб чиқарувчининг акциялари 3,1 фоизга тушиб кетди, чунки компания бу йилги автомобилларни етказиб бериш бўйича аниқ кўрсаткични кўрсатмади.
 
 
Манба: lenta.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.