Мурари Жалан Ўзбекистонда авиакомпания очишни режалаштирмоқда

     Бирлашган Араб Амирликларининг тадбиркори, Ҳиндистоннинг «Jet Airways» авиакомпаниясининг асосчиларидан бири ва «MJ Developers» компанияси асосчиси Мурари Лал Жалан Ўзбекистонда авиакомпания очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида «Hindu Business Line» нашри хабар берган.
     Газетада Мурари Лал Жалан Ўзбекистон ҳукумати ва Наманган вилояти билан Наманган шаҳрида янги аэропорт қурилиши, шунингдек, барча хизматлар туркумига эга янги авиакомпания яратишни муҳокама қилаётгани тўғрисида ҳужжат бор.
     Бу республиканинг авиация ва туризм соҳаларини ривожлантиришга туртки бериши кутилмоқда. Биринчи босқичда МДҲ ва Европа Иттифоқи мамлакатларига хизмат кўрсатиш режалаштирилган. Мурари Лал Жалан ҳам аэропорт, ҳам авиакомпаниянинг акциядорлари бўлади.
     Filo B737 Max, Airbus A330 ва Boeing 787 Dreamliner самолётларидан иборат бўлади. Авиакомпания таркибида Bombardier, Hawkers ва Augusta самолётлари ва вертолётлари паркига эга бўлган HNI ва Ultra HNI’га хизмат кўрсатувчи қўшма корхонаси бўлади.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда тадбиркорнинг Lake City, Minerva City, Namangan Square ва бошқа йирик лойиҳалари мавжуд.
 
 
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Slideshow

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.