Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) ҳисоб-китобига кўра, 2021 йилда жаҳон иқтисодиётида ўсиш кузатилади, деб баёнот берди жамғарма раҳбари Кристалина Георгиева.
Халқаро ишлар бўйича кенгашда сўзга чиққан Георгиеванинг таъкидлашича, бу каби ижобий ўзгаришлар 2022 йилда ҳам кузатилиши мумкин.
«Биз иқтисодиёт ўсишининг тезлашишини кутяпмиз. Бу бизнинг жорий йил ва 2022 йил учун иқтисодий ҳисоб-китобларимизни қайта кўриб чиқишни тақозо этади», – деди Георгиева.
Шу билан бирга, Георгиеванинг огоҳлантиришича, вакцина етишмаслиги сабабли “жуда кўп давлатлар оқсамоқда”.