5 кун давом этувчи мотивацион тадбирларда иштирокчилар учун ахборот-коммуникация технологияларининг энг долзарб йўналишлари бўйича онлайн дарслар ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертлар билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Лойиҳа «Digital Generation Uzbekistan» нодавлат-нотижорат ташкилоти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ мактаби томонидан АКТни ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилади.
Дарслар қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтади: веб-дастурлаш, мобил-дастурлаш, десктоп-илова яратиш, медиа ва рақамли маркетинг, дизайн, робототехника ва фриланс.
Қизиқувчилар 23 август соат 21:00га қадар camp.digitalgeneration.uz манзили орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
Манба: Kun.uz