Ўзбекистонда Nexia энг кўп фойдаланиладиган хусусий автомобилга айланди

     Ўзбекистон ҳудудидаги барча хусусий автоуловларнинг аксарияти Тошкент шаҳрига тўғри келади — 467,176, деб хабар берган Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.
     2021 йил 1 январдаги маълумотларга кўра, мамлакатда 2,7 миллион автомобиль мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми Тошкент шаҳридадир. Пойтахтдан кейинги иккинчи ўринни Самарқанд вилояти (323 586 ), учинчи ўринни Фарғона вилояти (276 558) натижа билан эгаллаб турибди.
     Мамлакатда энг кенг тарқалган модель Nexia — 637 547 та автомобиль. Ундан кейин Damas (429 404), Matiz (288 685), Lacetti (282 929) ва Cobalt (267 948).
     Аввалроқ «UzAuto Motors» 2020 йилда ишлаб чиқариш бўйича рекорд ўрнатганлигини ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар — биринчи ўринда Cobalt (79,908), иккинчи Nexia (66,402), Damas / Labo учинчи (60,715) тўртинчи Gentra (50 052), Spark эса кучли бешликка (23 003) якун ясаганди.
 
 
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.