Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликнинг янги босқичи

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация айни вақтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди.
     Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф дастури доирасида Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари – Ички ишлар вазири Шайх Саиф бин Зоид Ол Нахаён билан учрашув бўлиб ўтди.
     Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда ҳар икки томон Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида Амирликларга амалга оширган расмий ташрифи ўзбек-амирлик муносабатлари ривожининг янги босқичини бошлаб берганлигини эътироф этдилар. Шунингдек, учрашувда ички ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мавжуд шартнома-ҳуқуқий базани кенгайтириш, жиноятчиликка қарши кураш, Амирликлар Ички ишлар вазирлиги тизимида кенг қўлланиб келинаётган илғор технологиялар, фуқароларга электрон хизмат кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида биргаликда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ва истиқболли лойиҳаларни атрофлича муҳокама қилдилар.
     Тадбир якуни бўйича амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришилди.
     Ўзбекистон делегацияси Абу-Даби шаҳрида ўз ишини бошлаган нуфузли тадбир – IDEX-2021 халқаро мудофаа ва хавфсизлик кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
     Дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан 1300га яқин компаниялар вакиллари иштирок этаётган мазкур халқаро кўргазма бир неча йиллардан буён мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар намойиш этиладиган халқаро майдон сифатида катта нуфузга эга.
     Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад мудофаа ва полиция соҳасидаги сунъий интеллект, технология ва жиҳозларга оид сўнгги янгиликларни намойиш этиш ҳамда ушбу йўналишда давлатлар ҳукуматлари ва бизнес вакиллари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашишдан иборат.
 
 
Манба: iiv.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.