2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган компаниялар ТОП-10 рейтинги эълон қилинди

     Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси матбуот хизмати 2020 йил сарҳисоби ҳақида маълумотларни маълум қилди.
     Мазкур тоифага мансуб йирик солиқ тўловчилар ўтган йилда 836 та бўлган бўлса, жорий йилдан уларнинг сафи кенгайиб, умумий сони 1 120 тага етди.
     Ўтган 2020 йил якунларига кўра, республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган.
     Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шундан 67,7 трлн сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган. 2020 йилда республика бўйича жами сўм солиқ тушумларининг 65 фоиздан ортиғи Инспекция томонидан ундирилган.
     2020 йил якунига кўра, энг кўп солиқ тушумларини амалга оширган йирик солиқ тўловчилар ТОП-10 талиги қуйидагича кўриниш олди:
     1. “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси;
     2. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ;
     3. “Ўзтрансгаз” АЖ;
     4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ;
     5. “ЎЗБАТ” АЖ ҚК;
     6. “Лукоил”;
     7. “Ўзавто Моторс” АЖ;
     8. “Ўзбектелеком” АЖ;
     9. “Ҳудудгазтаъминот” AЖ;
     10. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ.
 
 
Манба: uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Slideshow

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.