Май ойида аксарият банкларда автокредитлар бериш учун йиллик фоиз ставкаларнинг пасайган ва кредит муддатлари узайтирилган. «Davrbank» ва «Turonbank» иккиламчи бозор орқали харид учун ҳам кредитлар тақдим этмоқда.
Бугунги кунга келиб автокредит бозорида кўп ўзгаришлар бўлди: бир қатор банклар автокредитлар беришни тўхтатди, шартлар ўзгарди, фоиз ставкалари оширилди.
Фоиз ставкалари баланд бўлсада, аҳолининг автокредитга бўлган эҳтиёжи ҳам юқорилигича қолмоқда. Spot.uz нашри 2021 йилнинг май ойи ҳолатига кўра Ўзбекистон банкларидаги автокредит фоизлари бўйича маълумот тўплади.
Январь ойидан апрелгача бўлган даврда банклар автокредит учун фоизлар оширилганлиги кузатилди. Аммо май ойига келиб умумий ҳисобда барча банкларда автокредит фоизлари туширилган.
Қуйидаги маълумотлар мақола нашр қилинган вақтда актуал ҳисобланади ва Spot.uz шартлар тез-тез ўзгариб тураётганлиги боис маълумотларни аниқлаштириш юзасидан банкка мурожаат қилишни маслаҳат беради.
“ALOQABANK”
Кредит муддати 3 йилгача ва бошланғич 20% тўланганда йиллик фоиз 24,9 фоизни ташкил этади. Бошланғич 36% тўланганда йиллик фоиз 23,9 фоизни ва 50% тўланса йиллик 22,9 фоизни ташкил этади. Барча кредитлар учун 3 ойлик имтиёзли давр мавжуд.
«Asia Alliance Bank»
Кредит 23% миқдорида бошланғич бадал тўланиши шарти билан автомобиль қийматининг энг кўпи билан 70% миқдорида берилади. Фоиз ставкаси бошланғич тўловдан келиб чиқиб белгиланади. Кредит муддати 48 ой деб белгиланган.
«Ziraat Bank»
Кредитни 36 ойга олиш мумкин. Бошланғич тўлов 30 фоиздан бошланади, фоиз ставкаси — кредит муддатидан келиб чиқиб белгиланади:
1−12 ой — 23,9%;
13−24 ой — 24,9%;
25−36 ой — 25,9%;
«Ipak Yoʻli» банки
Кредитни 12 ойдан 48 ойга олиш мумкин. Бошланғич тўлов 36 фоиздан бошланади, фоиз ставкаси — 26,9 фоизни ташкил этади. Кредитнинг суммаси 22,3 миллион сўмдан бошланиб 450 миллионгача бўлган автомобиль моделидан келиб чиқиб белгиланади.
«InfinBANK»
Кредит 36 ойгача муддатга берилади, фоиз ставкаси 24,99 фоизни ташкил этади. Бошланғич тўлов 25 фоиздан бошланади.
“Davrbank”
Кредитлар 48 ойгача бўлган муддатга берилади. Бошланғич тўлов +20%дан бошланади, фоиз ставкаси — 26 фоизни ташкил этади. Кредитнинг максимал миқдори автомобиль моделидан келиб чиқиб белгиланади. Шунингдек, иккиламчи бозор орқали автомашина сотиб олиш учун ҳам кредит ажратилади.
“Oʻzmilliybank”
Кредитлар 36 ойгача бўлган муддатга берилади. Бошланғич тўлов 30 фоиздан бошланади, фоиз ставкаси 3 ойлик имтиёзли даврга қараб белгиланади. Кредитнинг максимал миқдори 500 миллион сўмни ташкил қилади.
“MIKROKREDITBANK”
Кредит муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 3 йилгача бўлган муддатга берилади. Кредит суммаси автотранспорт воситасининг 100% миқдорида тақдим этилади. Бошланғич тўлов автомашина қийматининг 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда берилади. Йиллик фоиз ставкаси 27 фоизни ташкил этади.
“Orient Finans” bank
Автокредитлар 450 миллиондан млндан кўп бўлмаган миқдорда 40 ойгача муддатга берилади. Ставка бошланғич тўлов миқдорига боғлиқ: 30% бўлса, ставкаси 25%, 50% бўлганда — 23% бўлади.
“Turonbank”
Кредитлар 48 ойгача муддатга берилади. Автомашинани сотиб олиш бирламчи ва иккиламчи бозор учун бошланғич тўловга қараб 24-дан 26 фоизгача белгиланган.
“Asakabank”
Кредитлар 3 йилгача бўлган муддатга берилади. Бошланғич тўлов 26 фоиздан бошланади, фоиз ставкаси — 26 фоизни ташкил этади.
“Qishloq Qurilish Bank”
Кредит муддати 4 йилгача этиб белгиланган. Йиллик фоиз 27 фоизни ташкил этади. Бошланғич тўлов автомобиль нархининг 70 фоизгача тўланади.
«Trastbank», «Universalbank», «IpotekaBank», «Oʻzsanoatqurilishbank»ларда автокредит вақтинчалик тўхтатилган.
Аксарият тижорат банкларида автокредитлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар учун автосалон шартномасига асосан пул ўтказиш йўли билан ажратилади ва кредит олувчи доимий иш жойига эга бўлиши, «салбий» кредит тарихига эга бўлмаслиги лозим.