Таҳлилларга кўра, 25 йил давомида, яъни 2016 йилгача 9 минг 300 километр электр тармоқлари қурилиб, 4 минг 800 та трансформатор ўрнатилган. Охирги 4 йилда эса 25 минг километр электр тармоқлари қурилган, 8 минг 900 янги трансформатор қўйилган. 25 йилга нисбатан сўнгги 4 йилда 2,5 баравар кўп иш қилинган.
Шунингдек, темирбетон тармоқлар ва трансформатор ишлаб чиқарадиган 13 та корхонани ишга туширилган. 2021 йилнинг ўзида электр тармоқлари тизимида жами 430 миллион долларлик ишлар амалга оширилади.