2021-йилда муомаладаги нақд пул улуши 3 фоизга камайди

     Нақд пул муомаласида банклар кассаларига тушумлар ҳажми 251,7 трлн сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан нақд пул сарфи эса 255,5 трлн сўмни ташкил этади.
     2021-йилда чакана товар айирбошлаш ҳажмининг 2020-йилга нисбатан 5,7% дан 12% га, пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмининг 3% дан 19,2% га ўсиши, шунингдек, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар оширилиши нақд пулга талаб ва таклиф шаклланишининг асосий омили бўлди. Бу Ўзбекистон Марказий банки ҳисоботида айтилади.
     Натижада, 2021-йилда банкларнинг нақд пул айланмаси ҳажми 2020-йилга нисбатан 40,8% га ошиб, 507,2 трлн сўмни ташкил етди ва унинг таркибий тузилишида ўтган йилларга нисбатан ўзгаришлар кузатилмади.
     Нақд пул муомаласида банклар кассаларига тушумлар ҳажми 251,7 трлн сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан нақд пул сарфи еса 255,5 трлн сўмни ташкил етади.
     2022-йил 1-январ ҳолатига муомаладаги нақд пулнинг умумий пул массасидаги улуши 20% ни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 3% пунктига камайди. ЯИМга нисбатан еса улуш 4,1% дан 3,9% га қисқарди.
     Муомаладаги нақд пуллар таркибида катта номиналга ега бўлган банкноталар улушининг ўсиши ҳисобига банкнотларнинг умумий сони сезиларли даражада камайди.
     Хусусан, 2021-йил давомида муомалага чиқарилган нақд пуллар таркибида 100 000 сўмлик банкнотларнинг улуши 27,3% дан 34,8% га йетган бўлса, 50 минг сўмлик банкнотларнинг улуши 38,8% дан 34,2% га, 10 000 сўм — 15,7% дан 14,5% гача, 5 минг сўм — 16,1% дан 12,7% гача, 1000 сўм — 2,1% дан 1,4% гача камайди. 2000 сўм (0,3%) ва 20 000 сўм (2,1%) янги турдаги банкноталар муомалага чиқарилди.
     Натижада, муомалага чиқарилган банкнотлар сони 492,4 млн донага ёки 18% га камайди.
     Муомаладаги банкнотлар сонининг камайиши аҳолига нақд пул ҳисоб-китобларида, банкларга еса касса операцияларида қулайлик яратиш, санаш, саралаш ва қадоқлаш жараёнларини осонлаштиришга хизмат қилмоқда.
     Шу билан бирга, 2021-йил давомида чакана савдода фойдаланиш учун ва аҳоли пунктларида пул маблағларини қайтариш (майда пул) сифатида тўлов хизматларини кўрсатиш учун 14,6 млрд сўмлик янги тангалар қўшимча равишда муомалага чиқарилиб, уларнинг нақд пул таркибидаги улуши 0,16% га йетди.
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.