Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2019 — 2020-йилларга нисбатан 34% га ошган.
2021-йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага $8,1 млрд миқдорида валюта маблағлари келиб тушган. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2019−2020-йилларга нисбатан ($6 млрд) 34% га ошган.
Халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан $1,6 млрд миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.
2021-йил давомида ташқи савдо айланмасининг жадаллашиши кузатилди. Експорт тушумлари ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилга нисбатан 34% га ўсиб, $11,6 млрд га йетди. Импорт тўловлари ўтган йилга нисбатан 25% га ошиб, $25,7 млрд ни ташкил етди.
Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг умумий ҳажми 2021-йилда $26,1 млрд ни ташкил этиб, 2019 ва 2020-йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,7 ва 1,3 баробарга ошди.
Ички валюта бозорида чет эл валютасидаги умумий таклиф ҳажми 2021-йилда $22,9 млрд ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсди (2020 йилда — $14,3 млрд, 2019 йилда — $11,7 млрд).