2021-йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсиш сезиларли даражада кўтарилган

     2022-йил 1-чорагида ЙAИМнинг реал ўсиш сурати 2021-йил 1-чорагига нисбатан 4,92% даражасида прогноз қилинмоқда.
     Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 2022-йил 1-чораги учун ЙAИМ прогнозини еълон қилди.
     Бу борада 20 тоифадаги 250 га яқин ҳафталик Гоогле қидирув натижалари, алоҳида маҳсулотлар учун нархлар сметалари ҳамда ялпи импорт ва захираларнинг асосий кўрсаткичларига асосланиб ҳафталик ЙAИМ прогнози тузилди.
     Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2022-йил учун ЙAИМ прогнозларини батафсил катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиқди.
     Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2022-йил учун ЙAИМ прогнозларини батафсил катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиқди.
     Прогнозлар ялпи ички маҳсулотнинг чорак якунлари кўрсаткичларида аниқланмаган ўзига хос жиҳатларини очиб берди. Хусусан, пандемиянинг ўткир даврида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти сезиларли даражада секинлашган. Aйниқса, сезиларли пасайиш 2020-йилнинг март-апрел ойларида кузатилган. 2021-йилнинг биринчи ярмида еса иқтисодий ўсиш сезиларли даражада кўтарилган.
     Ялпи ички маҳсулот ўсишининг ҳафталик прогноз кўрсаткичларини жамлаган ҳолда, Ўзбекистон иқтисодиётининг 2022-йил биринчи чорагида кутилаётган ўсиш даражаси аниқланди. Унга кўра, 2022-йил 1-чорагида ЙAИМнинг реал ўсиш сурати 2021-йил 1-чорагига нисбатан 4,92% даражасида прогноз қилинмоқда.
     Ўсишнинг асосий омиллари пандемиядан кейин халқаро савдонинг тикланиши, пул ўтказмалари ва ички инвестицияларнинг пандемиядан аввалги даражага тикланиши бўлади. Шу билан бирга, иқтисодий ўсиш “омикрон” штаммининг янги тўлқини ва иқтисодиётдаги тенденсиянинг ўзгариши каби бир қатор хавф омилларига ҳам боғлиқ бўлади.
     Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ўсишнинг прогноз оралиғи 4,5%-5,3% даражасида белгиланди.
     Ноукастинг усули — Гоогле қидирув тенденсиялари, веб-саҳифаларда жойлаштирилган реклама ва еълонлар, янгиликлар матни маълумотларига асосланган ҳолда қўлланилади. Бу усул бир қатор ривожланган мамлакатлар — Aнглия банки, Йевропа Марказий банки ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан миллий иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқишда кенг қўлланилади. Жорий усул муҳим статистик маълумотлар, айниқса, ЙAИМ кўрсаткичларининг сезиларли даражада кечикишлар билан чоп етилиши сабабли долзарб ҳисобланади. Ушбу прогноз иқтисодиётнинг меҳнат бозори ва аҳоли фаровонлиги каби ўзига хос жиҳатларини баҳолаш учун ҳам қўлланилади.
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.