«Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фармонга , 2021 йил 1 январдан бошлаб:
37 та лицензияланадиган фаолият турлари учун лицензия талаб этилмайди;
10 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинади;
16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
17 та лицензия ва 14 та рухсатнома хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади.
Фармонга кўра, хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолият (ҳаракат)ни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб:
а) туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади;
б) қуйидагилар бекор қилинади:
Шунингдек, 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди; уларнинг муддати ўтгани муносабати билан жавобгарликка тортиш ва бошқа чоралар қўлланилиши тақиқланди.
Манба: Kun.uz