Рўйхатда сут, нон, қандолат, гўшт қайта ишлайдиган ускуналар, 300 кишигача бўлган йўловчи самолётлар мавжуд.
Ҳукумат қарори билан (352-сон, 04.06.2021 й.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.
Қарорга кўра, импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу рўйхатга махсус (TIF TN) кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади.
Янги технологик ускуналар — «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуналар ҳисобланади.
Рўйхатга 676 турдаги технологик асбоб-ускуналар, жумладан:
● сутга ишлов бериш ва уни ишлаш ускуналари;
● нон маҳсулотлари, макарон, спагетти ёки шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускуналари;
● қандолат саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар;
● гўшт ёки парранда гўштини қайта ишлаш учун ускуналар;
● калава бўяш машиналари;
● автоматик тикув машиналари;
● 50 кишидан ортиқ, лекин 300 кишидан кўп бўлмаган йўловчи ўриндиқларига эга бўлган фуқаро йўловчи самолётлари киритилди.
Манба: t.me/@huquqiyaxborot