Биринчи чорак натижалари таҳлилчилар кутганидан паст бўлди ва Netflix бозор қиймати 25 миллиард долларга камайди. Компания янги абонентларнинг ўсиш суръатлари сезиларли даражада пасайганлиги ҳақида хабар бериб, теледастурлар ва фильмларнинг камроқ ишлаб чиқарилишини маълум қилди.
Сешанба кунги йирик савдолардан сўнг Netflix акциялари 11 фоизга тушиб, 489,28 долларни ташкил қилди. Натижада компаниянинг бозор қиймати деярли 25 миллиард долларга камайди, деб хабар бермоқда Reuters.
2021 йил январидан мартигача тахминан 3,98 миллион киши Netflix’га обуна бўлди, бу таҳлилчиларнинг ўртача прогнозидан паст бўлди. Янги мижозлар сони Европада 1,8 миллион, Осиёда 1,36 миллион ва Лотин Америкасида 360 минг кишини ташкил этди.