Главная |
Новости |
Apple ходимлари учун янгича иш режимини жорий этмоқда
Apple ходимлари учун янгича иш режимини жорий этмоқда
Компания ўз ходимларидан ҳафтасига уч кун офисдан ишлашларини сўрамоқда.
Ўзгаришлар тўғрисида электрон почта хабарини Тим Кук ходимларга 2 июнь куни юборган, деб ёзади «The Verge» нашри. Хатда Кук видео қўнғироқларга қарамай, ходимлар «бир-бирларини соғинишганини» таъкидлаган.
Аксарият ходимлар офисга душанба, сешанба ва пайшанба кунлари келишлари ва чоршанба ва жума кунлари масофадан туриб ишлашлари мумкин бўлади. Алоҳида ишлаши керак бўлган жамоалар офисда ҳафтанинг тўрт-беш кунгача ишлайди.
Шунингдек, ходимлар йилига икки ҳафтагача «оила ва яқинларига яқинроқ бўлиш, саёҳатлар ёки кутилмаган сабаблар билан» масофадан туриб ишлашлари мумкин бўлади.
«The Verge» хабарига кўра, компания 2020 йилгача уй шароитида ишлашни рағбатлантирмаган. Нашр Apple компаниясининг позициясини «бошқа техник гигантларга нисбатан ҳанузгача консерватив» деб атайди.
Маълумот учун, Facebook раҳбари Марк Цукерберг яқин 5−10 йил ичида ходимларнинг 50 фоиз қисми уйдан ишлашга ўтишини башорат қилди. Компания бу борада масофадан ишлайдиганларни бошқариш учун махсус директорлик лавозимини ҳам жорий қилди.
Манба: theverge.com
DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING