Байрутда намойишчилар ва куч ишлатиш тузилмалари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 109 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ливан Қизил хоч жамияти хабар берди.
«14 киши шифохонага ётқизилди, 44 кишига жойида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», – дейилади хабарда.
Охирги маълумотларга кўра, бир гуруҳ намойишчилар Байрутнинг Ашрафия районида жойлашган ташқи ишлар вазирлиги биносига бостириб киришган.
Байрутда ҳукумат истеъфосини ва ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилиб минглаб кишилар намойишга чиққан. Улар полициячиларга тош ва турли буюмлар улоқтиришмоқда. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи гранаталар қўлламоқда.
Манба: Kun.uz