Сотиб олиш нархи 10 790 сўмдан 10 840 сўмгача оралиқда. Спот валютани қайерда айирбошлаш фойдали бўлиши мумкинлигини аниқлади.
15-декабр, чоршанба куни бир қанча банклар доллар курсини оширди.
Aксарият банклар AҚШ валютаси 10 900 сўмдан сотиш, 10 790 — 10 840 сўмдан сотиб олиш таклифини бермоқда.
Енг арзон доллар сотаётганлар — “Капиталбанк”, “Aсакабанк” ва Садерат Банк бўлиб, уларнинг ҳар бири 10 880 сўмдан таклиф қилмоқда. Енг қулай харид нархи “Саноат қурилиш банк”, “Aлоқабанк”, “Пойтахтбанк”, “Универсалбанк” ва “Инвест Финанcе Банк” томонидан таклиф етилмоқда, банклар валютани 10 840 сўмга сотиб олишга тайёр.
Банклараро валюта курси учинчи кун кетма-кет янги рекорд ўрнатди, сешанба куни у 10 880 сўмга йетганди. Бунгача курс ўтган жума куни ўзининг максимал қийматини янгилаган еди, ўшанда банклараро курс 10 850 сўмгача кўтарилган.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2021-йилнинг январ-октябр ойларида сўм атиги 2 фоизга қадрсизланган. Ноябр ойида девалвациянинг тезлашишига қарамай, йиллик ставка сўнгги бир неча йил ичида енг паст даражада қолмоқда — ҳозир у 3% ни ташкил қилади.
Бироқ 2022-йилда Ҳисоб палатаси долларнинг ўртача йиллик курсини 11 300 сўм деб кутмоқда.