Йил бошидан бери бензиннинг барча маркадаги турлари нархи ошди. Бу ҳақда Республика товар хом ашё биржаси маълумотларида маълум қилинди.
Хусусан, январ бошидан 8 ноябргача АИ-80 бензинининг ҳафталик котировкаси 72,1 фоизга — бир тоннаси учун 5,81 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача ошди. Ушбу маркадаги бензиннинг аксарият қисми ёки 84 фоизи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссасига тўғри келади.