Монополияга қарши курашиш қўмитаси сўнгги уч кунлик бўйича биржа савдоларида бензин нархини таҳлил қилди.
Биржа савдоларида АИ-80 маркали автомобиль бензини нархининг тушиш тенденцияси давом этмоқда, дея хабар берди Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тонна АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тонна ёки 75 фоизи сотилган.
Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 15 ноябрга нисбатан 18 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 минг 129 сўмдан 9 минг 180,5 сўмгача пасайиб, 9 фоизга арзонлашди.
Ишлаб чиқарувчилар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагича арзонлаган:
Фарғона НҚИЗ – 17 %;
«Саноат энергетика гуруҳи» MЧЖ ҚК – 16 %;
Бухоро НҚИЗ (маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган) – 8 %;
Бухоро НҚИЗ (импорт хомашёдан ишлаб чиқарилган) – 0,2 %.
Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони – 3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага)