Криптовалютаси деярли бир ой ичида 10 минг долларга кўтарилди.
13 март куни тушдан кейин биткоин ўзининг тарихий максимумини янгилади ва 60 минг доллардан ошди, бу Binance криптовалюта биржаси маълумотларидан келиб чиқади. Москва вақти билан соат 14:55 да бу кўрсаткич 5,87 фоизга ўсиб тахминан 59,77 минг долларни ташкил қилган.
Биткоин даражаси 2020 йил охиридан бошлаб тез суръатларда ўсиб бормоқда: декабрь бошида бу тахминан 19 минг долларни ташкил этган бўлса, январь бошида 40 минг доллардан ошган. Курс 16 февралда 50 минг АҚШ долларидан ошиб кетган эди.