Биткоин криптовалютасининг нархи 13 майдан бери биринчи марта 51 минг доллардан юқорилади, деб хабар берди CoinDesk сайти.
6 сентябрь ҳолатига кўра, криптовалютанинг нархи 51,950 долларга етган, шу билан сўнгги 24 соат ичида 3,85 фоизга ошди. Айни пайтда биткоин 51 минг 722 долларга сотилмоқда.