Бунга Сальвадор давлатида криптовалютанинг расмий тўлов воситаси сифатида қабул қилинганлиги сабаб бўлиши мумкин.
10 июнь санаси маълумотларига кўра, охирги бир сутка давомида биткоин 7 фоиздан юқорироқ ўсишни қайд этган. CoinMarketCap биржасида ҳозирда унинг нархи 36,678 долларни ташкил этган.
Биткоиннинг ўсиши 9 июнь куни бошланган эди. Нархларнинг кўтарилиши Сальвадор Қонунчилик Ассамблеяси томонидан криптовалютани мамлакатда АҚШ доллари билан бирга расмий тўлов воситаси сифатида тан олиниши тўғрисидаги қонунни маъқуллаганидан сўнг бошланди.
Маълумот учун, мамлакат президенти Найиб Букеле биткоинни расмий тўлов воситаси сифатида тан олиш мамлакатнинг чет элда ишлаётган фуқаролари учун уйларига пул ўтказмаларини осонлаштириши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Ушбу маблағлар Сальвадор ЯИМининг тахминан 20 фоизини ташкил қилади.
1,5 ой муқаддам биткоин нархи 64 000 доллар эди. Унинг бу даражадаги пасайишига Хитой ва АҚШ ҳукумати томонидан криптоактивлар билан операциялар амалга оширишдаги тақиқлар сабаб бўлди.