Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 6 ойида хорижга қиймати 8,0 млн AҚШ долларига тенг бўлган 8,3 минг тонна бодринг экспорт қилган.
Бодринг экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 2,5 млн АҚШ долларига ошган.
2021 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон бодринг экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 4,3 минг тонна;
Қозоғистон – 3,0 минг тонна;
Россия – 961,3 тонна;
Тожикистон – 24,6 тонна;
БАА – 1,3 тонна;
Германия – 0,3 тонна;
Чехия – 0,2 тонна.
Манба: @statistika_rasmiy