Нархларни ўрганишда деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари инобатга олинган.
Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган.
Унга кўра, ўтган ҳафта давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагичани ташкил йетди:
- суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000−68 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) — 54 000−80 000 сўм;
- картошка (1 кг) — 3 000−8 000 сўм;
- пиёз (1 кг) — 1 500−4 000 сўм;
- сабзи (1 кг) — 1000−5 000 сўм;
- тухум (10 дона) — 6 000−14 000 сўм;
- гуруч (1 кг) — 5 000−17 500 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 л) — 14 000−24 000 сўм;
- шакар (1 кг) — 7 900−10 500 сўм.
Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Манба: spot.uz