«Caviar» компанияси iPhoneʼни олтин қопламали кўринишда ишлаб чиқармоқчи

     Россиянинг «Caviar» компанияси, смартфонларнинг ҳашаматли версияларини яратиш билан танилган бўлиб, iPhone 12 Proʼни олтин плёнка шаклида тақдим этди.
     Компаниянинг таъкидлашича, iPhone 12 Pro Ultra Goldphone корпуси 999,9 олтиндан ясалган. Олтиннинг вазни 1000 граммни ташкил этади.
     орпусда маҳсулот ҳақида маълумот ёзилган. Шунингдек, унда тож шаклида «Caviar» корпоратив логотипи акс этган.      Мазкур cерия чекланган бўлиб, iPhone 12 Pro Ultra Goldphone атиги 7 нусхада чиқарилган.
     Смартфон нархи 159 минг доллардан бошланади.
     «Caviar» шунингдек, Samsung S21 Ultra Goldphone смартфонининг ўхшаш версиясини чиқарди. Унинг тузилиши iPhone билан айнан бир хил, аммо унинг нархи қимматроқ — 169 минг доллардан.
     Ўтган ой компания Vertu премиум телефонлари услубида iPhone 12 Proʼни намойиш қилган эди. Тўпламга турли хил қопламали 20 дан ортиқ моделлар киритилган.
 
 
Манба: anons.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.