Қозоғистон автомобиль ассоциациясининг маълумотларига кўра, мамлакатда енгил автомобиллар сотуви бўйича “Chevrolet” жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида етакчилик қилиб келмоқда.
Яъни бу даврда ушбу қўшни мамлакатда 2196 та “Chevrolet” автомобиллари сотилган. Шундан 1330 таси “Cobalt” ҳиссасига тўғри келади.