Жорий йилнинг иккинчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ноутбуклар етказиш 15 фоизга ошди, дея хабар беради lenta.ru.
Ноутбуклар бозорида Lenovo етакчилик қилмоқда. Мазкур компания 15,5 миллионта маҳсулот етказган. Унинг жаҳон бозоридаги улуши 24 фоизга тенг. 23 фоизлик кўрсаткич ҳамда 14,9 миллионта маҳсулот билан HP бормоқда.
Учинчи ўринни 16 фоизлик кўрсаткич ҳамда 10,7 миллионта ноутбук билан Dell компанияси эгаллаб турибди. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Apple ҳамда Acer бормоқда.