ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори идорасини ким бошқариши маълум бўлди

     Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги (ЕХҲТ) доимий вакили, элчи Абат Файзуллаев швейцариялик дипломат Пьер фон Аркс билан онлайн-мулоқот ўтказди.
     Ўзбекистон доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, Швециянинг ЕХҲТдаги раислиги Пьер фон Арксни ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари координатори идорасининг янги раҳбари этиб тайинлади. Дипломат янги вазифасини бажаришга жорий йил май ойида киришади.
     Ўзбекистон элчиси Пьер фон Арксни юқори лавозимга тайинлангани билан табриклади, унинг барча билим ва тажрибаси мамлакатимизнинг ЕХҲТ билан ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ҳисса қўшишига умид билдирди.
     Ўз навбатида, Пьер фон Аркс сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни, ЕХҲТ ва Ўзбекистон ўртасидаги изчил ривожланиб бораётган муносабатларни юқори баҳолади.
     У ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори идораси раҳбари сифатида мамлакат ҳаётига жорий этилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни муваффақиятли амалга оширилишига ҳисса қўшишга тайёрлигини изҳор қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
     Пьер фон Аркс ЕХҲТнинг Бишкекдаги Дастур бюросига раҳбарлик қилиб келаётган эди. 2006-2016 йилларда у Швейцариянинг ЕХҲТ ҳузуридаги миссиясида маслаҳатчи, сўнгра Доимий вакил ўринбосари лавозимларида ишлаган.
 
 
Манба: yuz.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.