Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича берилган таклифлари натижасида корхоналар ихтиёрида йилига ўртача 270 миллиард сўм маблағ қолиши мумкин. Бу ҳақида «Солиқ хизматлари хабарлари» хабар берди. Хусусан:
Норуда қазилмаларга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилиши ҳисобига 1,5 мингга яқин корхоналар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади;
Йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилиниши натижасида 13 мингта умумий овқатланиш корхонаси 30 миллиард сўм маблағ тежаб қолади. Уларнинг бошқа солиқлардан 34 миллиард сўм қарзлари муддатлари ҳам йил якунигача узайтирилади;
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун қабул қилингунга қадар иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга, берилган имтиёзлар сақланиб қолади. Ушбу тадбиркорлар инвестиция миқдоридан келиб чиқиб, мол-мулк, ер ва сув солиқларидан 10 йилгача озод қилинган эди;
Энди, ушбу имтиёзларга фойда солиғи ҳам қўшилади ва корхоналар ихтиёрида йилига ўртача 270 миллиард сўм маблағ қолади.