Эртага пойтахтимизда халқаро ПЛАС-форум бўлиб ўтади

2021 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳрида “Банклар ва ритейл: рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” мавзусига бағишланган халқаро ПЛАС-форум бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилмоқда.

Форум доирасида банкинг, чакана савдо, юз биометрияси, халқаро тўловлар, ахборот хавфсизлиги, замонавий молиявий рақамли муҳит ва тўлов саноатини ривожлантиришга доир қатор долзарб масалалар муҳокама этилади.

Тадбирда Ўзбекистон ва МДҲнинг давлат ҳамда халқаро хусусий корпорацияларидан 300 дан зиёд мутахассис ва раҳбарлари иштирок этади. Форум спикерлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров, Марказий Осиёдаги Mastercard бош директори Рафал Трэпка, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тўлов тизимлари департаменти директори ўринбосари Шуҳрат Файзуллаев, “Тинькофф” банкнинг МДҲ орқали трансчегаравий ўтказмалар йўналиши раҳбари Михаил Шашилов, ҳамкор – КPMGнинг Ўзбекистондаги консалтинг бўлими бошлиғи Фарруҳ Абдуллахонов ва бошқалар чиқиш қиладилар.

Форум доирасида 30 дан ортиқ компаниялар – етакчи халқаро брендлар томонидан инновацион технологиялар ва ечимлар тақдим этилади.

Ушбу йирик тадбирдан кўзланган мақсад – соҳа вакилларига ўзаро тажриба алмашиш учун профессионал платформани яратиш, шунингдек, янги технологияларни намойиш этиш ва жорий қилиш, молия, банк ва чакана савдо соҳасида инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва рағбатлантиришдан иборат.

Форум бўйича батафсил маълумотлар билан www.uz.plus-forum.com сайтида танишинг.

Манба: cbu.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.