Главная |
Новости |
Facebook WhatsApp орқали Instagram фойдаланувчиларига авторизация қилишни бошлайди
Facebook WhatsApp орқали Instagram фойдаланувчиларига авторизация қилишни бошлайди
Икки факторли аутентификация коди мессенжерда мавжуд бўлади.
Facebook ижтимоий тармоғига кирувчи Instagram ижтимоий тармоқ жамоаси ушбу хизматни WhatsApp мессенжерига янада яқинлаштирадиган янги хусусиятни ишлаб чиқара бошлади.
Ҳозирда Instagram’нинг икки факторли / икки босқичли аутентификацияси фақат Google Authenticator каби ихтисослашган иловалар ёки SMS орқали амалга оширилади.
Аммо ишлаб чиқувчилар Facebook экотизимининг бир қисми бўлган машҳур WhatsApp мессенжери ёрдамида аутентификация функциясини тайёрламоқда. Шундай қилиб Instagram фойдаланувчилари WhatsApp орқали аутентификация кодларини олишлари мумкин бўлади.
Функция ҳали ҳам ишлаб чиқилаётганлиги сабабли, у Instagram’нинг барқарор версияларида iOS ва Android фойдаланувчилари учун қачон тақдим этилиши ҳали аниқ эмас.
Шуни эсда тутингки, кодларни олиш учун танланган усулдан қатъи назар, ҳозирда Instagram’да икки факторли аутентификация мажбурий эмас.
Манба: ixbt.com
DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING